RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  8 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  0 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  567 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  3 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

“Денов” - Сурхондарё вилояти чемпиони Новости

“Денов” - Сурхондарё вилояти чемпиони

Кеча Сурхондарё вилояти ички чемпионати ўз поёнига етди.

Сурхондарё вилояти биринчилигида жами 14 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, вилоят чемпионлиги учун кураш олиб боришди.

17 ноябрь санасида биринчи босқичда ҳар икки гуруҳда иккитадан юқори ўринларни қўлга киритган  “ТерДУ”(Термиз), "Динамо" (Термиз), "Денов" (Денов), "Шўрчи" (Шўрчи) жамоалар навбатдаги  финал йўлланмаси ҳуқуқини берувчи баҳс учун ўзора куч синашишган эди.  

Унда “ТерДУ”ва “Денов” жамоалари финал йул олишди.

Кеча финал учрашуви Денов туманинг “Денов” марказий стадионида кечди.

Таькидлаш лозимки, мазкур баҳс қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. “Денов” жамоаси ўз майдонида “ТерДУ”жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади. “Денов” жамоаси  голеадори  Ҳасан Тошбадалов рақиблар дарвозаси 3та тўп киритиб мавсумдаги иккинчи хет-трик муаллифига айланди.  Жамоанинг яна бир ҳужумчиси Фирдавс Камолов термизликлар дарвозасига тўртинчи тўпни киритди.  

Шу тариқа Мадижон Бадалов бошчилигидаги  деновлик футболчилар “ТерДУ” устидан йирик 4:0 ҳисобда ғалаба қозонишди ва улар Сурхондарё вилояти чемпиони деган шарафли номга сазавор  бўлишди.


Сурхондарё вилояти биринчилигида уч жамоа қўйидаги куринишда ғолибликни қўлга киритишди.
1-ўрин “Денов”(Денов)
2-ўрин “ТерДУ”(Термиз)
3-ўрин “Динамо”(Термиз)


“Денов”жамоаси ҳужумчи Ҳасан Тошбадалов мавсумда рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритиб, мавсум тўп урари бўлди.

Шу ойнинг охириги санасида Сурхондарё вилоят футбол федерацияси томонидан “Сурхондарё супер кубоги”  учрашуви бўлиб ўтади. Унда вилоят чемпиони “Денов”жамоаси Термизнинг “Динамо” жамоасига қарши қарши майдонга чиқишади.

Ушбу учрашувдан сўнг, вилоят футбол федерацияси томонидан мавсум савриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади.


Фаҳриддин Чориев.


 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика