Дембеле жароҳат олди
20 авг 2019 01:35
Новости
Дембеле жароҳат олди
«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле тиззасидан жароҳат олди, дея хабар беради каталонияликлар расмий сайти.
Тиббий текширувлар унинг чап оёғида муаммолар борлигини кўрсатди. Шу боис, шифокорлар футболчининг 5 ҳафтага яқин муддатни ўтказиб юборишини маълум қилишган. Аввалроқ, «Барса» Дембелени Неймарнинг трансфери учун қўллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шунингдек, ЛаЛига янги мавсумининг илк туридан сўнг, «кўканорранглилар» лазаретига ҳужумчи Луис Суарес ҳам тушди. Унинг сафга қайтиш муддати тўғрисида эса аниқ маълумотлар келтирилмаган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии