RU

Последние новости

19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  0 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  3 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  6 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  12 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  8

Де Хеа, Валенcия ва Чичаритонинг бир-бирлари ҳақидаги фикрлари Новости

Де Хеа, Валенcия ва Чичаритонинг бир-бирлари ҳақидаги фикрлари

"МЮ" расмий сайти Давид Де Хеа, Антонио Валенcия ва Чичаритолардан бир бирига бўлган фикрлари ҳақида интервью олди.
Салом йигитлар. Демак биринчи Антониодан бошлаймиз. Бу мавсумдаги унинг ўйинини қандай баҳолайсизлар?
Давид: Мени ўйлашимча у мавсумни яхши бошлади. Кейинчалик эса жароҳат олди, шундай эмасми Антонио? Тикланиши учун озмунча вақт кетди. У формасини тиклаш учун максимум ҳаракат қилди ва мавсум охирида буни уддалади.

Чичарито: Антонио ўтган мавсумда жамоамизнинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва бу тасодиф эмас, у бизни кўп ўйинларда ғалабага етаклади. Ҳа, Антонио бу мавсумда қандайдир натижа кўрсата олмади, лекин Давид айтганидек унга ҳақиқатдан ҳам жарохатлар халақит қилди.  Лекин биз ҳаммамиз Антонионинг қудратини биламиз, шунинг учун яна у бизга жуда керакли ўйинчига айланишини кутамиз. Бизнинг жамоада ҳамма ўз жойини ва вазифасини яхши билади. Ўйлашимча Антонио жамоамиз учун ўз ўйини билан ишончи ва “Юнайтед”даги ўрнига эришади.

Энди навбат Давидга...

Давид Де Хеа:
Мен ҳақимда яхши гапиринглар.

Чичарито: Олдинги интервюларимдан бирида Давидни ҳозирги вақтда дунёнинг энг зўр ўйинчилардан бири эканлигини айтгандим. Шаҳсан мен учун у дунёдаги энг яхши дарвозабон. Бу мавсумда Давид унинг  асосий таркибдаги жойини эгаллаши кераклигини исботлади. Ўйлашимча хоҳлаган ўйинчи унга ишонч билдиришса ўзининг энг яхши ўйини кўрсата олади ва Давид буни ҳақиқатдан уддалади.

Антонио: У ҳамма учун идеал. Ишончим комилки уни Испания терма жамоасининг биринчи жамоасига чақиришади. Унинг жамоадаги дўстлари 1-2 йилдан ўз юртининг асосий дарвозабони бўлишини билишади. Биз унинг ўйинидан хали кўп маротаба завқ оламиз.

Хавьерни қандай одам деб ҳисоблайсизлар?

Антонио:
Хавьер ҳақида нимадир янги гап айтишим қийин. У бизнинг жамоамизга келганига уч йил бўлди ва қанчадан қанча муҳим голлар урди бу эса ажойиб. Унинг бу мавсумдаги кўрсаткичларига қаранг. Агар адашмаётган бўлсам 25та ўйинда 15та гол. Менинг назаримда бу ажойиб натижа. У менинг жамоадошим эканлигидан ва ҳар куни мен билан машқ қилишидан жуда хурсандман.

Давид: Жаноб Антонио айтганидек Чича майдонда биз учун жуда ҳам керак. У жуда ҳам ҳушчақчақ ва тартибли инсон. Уни ўз ишига қандай ёндашишини кўриш етарли. У билан ёнма-ён ўйнаш жуда ёқимли. Унда кўп яхши серия бор ва Хавьер биз учун жуда кўп ҳаётий муҳим голлар уради.

Чичарито: Мен шуни айтишни хоҳлардимки Давид ва Антонио билан ишлашдан хурсандман. Биз испан тилидан суҳбатлашишимиз мумкин, бу эса жуда муҳим.

redevils.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика