RU

Последние новости

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  0 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  10 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди Новости

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Де Хеа ҳақида

"Ота бўлганингизда ҳаётингиздаги энг ажойиб ҳиссиётларни ҳис қиласиз. Унга вақт бераман ва кейинчалик бемалол қайтиши мумкин бўлади. Бу мавзу муҳокама қилинмаслиги учун бизга Испанияга учиб кетаётганлигини айтиб қўйди. Унинг қачон қайтишини билмайман, аммо бу узоқ давом этмайди.

Ҳа, қайтгандан кейин Давид карантин қоидаларига амал қилиши керак бўлади ва уни яна кутишга мажбур бўламиз. Ҳа, уни биз қўйиб юбордик, энди эса тезроқ қайтишини истаймиз.

Дин "Кристал Пэлас"га қарши яхши ўйин ўтказди ва энди у сабрсизлик билан бугунги ўйинни кутмоқда. Лига Кубогида у бундай ўйинларда қатнашиб бўлган".

Жароҳатлар ҳақида

"Баҳсгача яна бир-икки нафар футболчимизнинг сафга қайтишини кутяпмиз. "Кристал Пэлас"га қарши баҳсни ўтказиб юборган футболчилар борасида бирор нима дея олмайман. Агарда кимдир таркибга қайтмаса, яна шундай таркиб билан ўйнашимиз мумкин.

Виктор билан барчаси жойида. Ўтган баҳсда у захира ўриндиғида бўлганди. Бироқ Поль ўйинга тайёр бўлади, деб ўйламайман"

"Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида

"Бу борада хавотирга тушмаяпман. Чунки "Манчестер Юнайтед"даги ишларни назорат қила оламан. Жамоалар ўртасида фарқ жуда катта. Айни дамда улар биздан юқорида бўлиб туришибди.

АПЛда сен ғалабага лойиқ бўлмасанг, рақиблар хато қилишмайди. Бундай ўйинларга ижобий кайфият билан қараш керак. Ҳар бир ўйинда биз рақибларга жуда катта прессинг қўллаяпмиз. 3-4 ҳафта олдин ҳимояда муаммолар бор эди, ҳозир эса гол уришга қийналяпмиз".

Катта ўйинларга эътибор ҳақида

"Бу ҳолатни кўриб чиқдик. Ҳар бир ўйинда прессингга юқори эътибор қаратяпмиз. Ўтган мавсумда эса қарши ҳужумларни афзал кўргандик. Ушбу мавсумда эса буларга бироз ижобий ёндашяпмиз. Аммо ўйинлар оғир ўтмоқда.

Ёмон жисмоний ҳолат ҳақида

"Бу ҳар бир футболчига бериладиган савол. Голсиз ҳафта ўтказдик. Аммо сиз айтганчалик ёмон ҳолатда эмасмиз. "Саутгемптон"га 9та, "Реал Сосьедад"га 4та гол урдик.

Футболчиларнинг ҳолати ёмон деган фикрга қўшилмайман. Ўтган 0:0 ҳисобидаги уч ўйинда футболчилар ёнишмади. Бироқ футболчиларнинг ҳолати унчалик ёмон эмас".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика