RU

Последние новости

09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  0 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  4 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1

Де Брюйне янги клуб топди: бу "Сити"га ёқмайди Новости

Де Брюйне янги клуб топди: бу "Сити"га ёқмайди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне қарийб ўн йил давомида ўзининг уйидек бўлиб қолган клуб билан хайрлашишга яқинлашмоқда.

"Шаҳарликлар" билан хайрлашиш қарори қабул қилинган бўлса-да, бельгиялик футболчи ҳали янги клуби борасида қарор қабул қилмаган. Бироқ вариантлардан бири кўпчиликни ҳайратда қолдиради.

Маълум бўлишича, Де Брюйненинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Кевиннинг ўзи эҳтимолий ўтиш ҳақида хабардор эканлиги ва бошқа таклифлар қаторида буни ҳам кўриб чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлади:

"Очиғини айтганда, ҳозирча қаерга боришимни билмайман. "Сити"дан кетиш қарори яқиндагина қабул қилинди.

Мен манфаатдор томонлар билан суҳбатлашиб, ўз жамоасида ҳақиқатан ҳам кўришни хоҳлайдиганларни аниқлашим керак бўлади", – деди у.

Мавсумнинг биринчи ярмидаги жароҳатларга қарамай, 33 ёшли Де Брюйне "Сити" учун 33 ўйинда иштирок этиб, 5 та гол уриш ва 8 та голли узатма беришга улгурди. Унинг тажрибаси, майдонни кўра билиши ва етакчилик хислатлари ҳамон юқори даражадаги клубларнинг эътиборини тортмоқда.

Агар "Арсенал"га ўтиши амалга ошса, бельгиялик футболчи нафақат Англияда қолади, балки "шаҳарликлар"нинг асосий рақобатчиларидан бирини янада кучайтиради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика