RU

Последние новости

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  27 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

Даврон Исоқов: "Бизга тажрибасизлик панд берди" Новости

Даврон Исоқов: "Бизга тажрибасизлик панд берди"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг ғузорликлар ҳужумчиси Даврон Исоқов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида

- Тўғриси, бугун бизга тажрибасизлик панд берди. Жамоамиз нисбатан ёш ва яратилган вазиятларда совуққонлик етишмаяпти. Ўйин томонлама "Бухоро"дан асло қолишганимиз йўқ. Тенгма-тенг ўйнадик, гол уриш учун қулай вазиятларга ҳам эга бўлдик. Аммо бугун икки очко йўқотдик. 

- Ўтказилган икки ўйин хусусида

- Чемпионатнинг дастлабки икки турида "Турон" ва "Бухоро"га қарши ўйнадик. Иккиси ҳам анча кучли ва ўз олдига мақсад қўйган. Лекин жамоамиз мураббийлар штаби мазкур баҳсларга астойдил тайёрлаганди. Афсуски, тажрибасизлик сабаб вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айниқса, “Бухоро” дарвозасини ишғол қилиш учун етарли имконият бўлди. Омад ҳам етишмади. 

- "Бухоро" ҳақида

- Уларда ҳаммаси яхши. Жамоага тажрибали футболчилар келган. Чемпионатни қай тариқа ўтказишини вақт кўрсатади. 

- "Шўртан"га келиши ва "Нефтчи"га ўтиши амалга ошмагани борасида

- Бу ерга мени бош мураббий Асрор Алиқулов таклиф қилди. 

Қирғизистон клуби билан оғзаки келишиб қўйгандик. Жамоа машғулотларида бир ҳафта давомида иштирок этдим. Лекин бизнинг футбол улардан анча устун экан. Мослашишда ҳам қийинчиликка дуч келдим. Шу томонларини яхшилаб ўйлаб кўрган ҳолда ортга қайтишга қарор қилдим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика