RU

Последние новости

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  59 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Даврон Ҳошимов: “Бу йил жамоа сифатида ўсиб боряпмиз” Новости

Даврон Ҳошимов: “Бу йил жамоа сифатида ўсиб боряпмиз”

Ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бу йил янада ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
У клуб расмий сайтимиз учун мавсум тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

- Даврон, жорий мавсумни жуда муваффақиятли бошланди деб айтса бўладими?

- Ҳа, шундай. Бизда энди масъулият ортди. Аввалги мавсумда ишқибозларни ижобий натижалар билан хурсанд қилмадик. Шу сабабли бу йил икки ҳисса куч билан уларнинг ишончини оқлашга интиляпмиз. Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмаяпмиз. Мухлисларимизга халқаро учрашувларни қайтаришни хоҳлаймиз. Бутун жамоа фақат ғалабага эришиш истагида. Буни “Хоразм”га қарши ўтган кубокдаги беллашувда ҳам кўриб олиш мумкин бўлди. Биринчи лига жамоаси билан ўйнашимизга қарамай, тайёргарлик юқори даражада эди. Асосий таркиб майдонга туширилди ва ҳаммамиз муваффақиятга эришиш учун бор кучимизни сарфладик. Чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни яна стадионга қайтаришни истаймиз.

- Олдинги мавсум билан солиштирганда жамоада қандай ўзгаришлар кузатилди?

- Биз катта тажриба тўплаб улгурдик. Шунингдек, таркибимизда ёш футболчиларнинг катта футболга кўникиш даври якунланди. Эътибор берсангиз, клуб академияси тарбияланувчилари сони “Пахтакор”да кўплаб топилади. Таркибимизнинг аксарият қисми шундай ўйинчилардан иборат. Бу ҳам бизга ёрдам бермоқда. Исматуллаев, Сергеев, Козак, Искандеров ва яна бошқа футболчилар академияда тарбияланган. Ёшликдан ўхшаш ўйин услубига кўникканмиз. Бир-биримизни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Бунинг ўйин ва натижага таъсири бўлади. Ҳозир биз ўзимиз учун керакли бўлган тажрибага эга бўлиб улгурдик.

- Ҳозиргача “Пахтакор” тўқнаш келган рақиблардан қайси жамоанинг ўйини сизга маъқул келди?
- “Олмалиқ”нинг. Ўша куни меҳмонлар ҳам очиқ футбол кўрсатишга интилишди. Натижада ишқибозлар чиройли ва ҳужумкор ўйин гувоҳига айланишди. Шундай учрашувлар кўпроқ бўлса, мухлислар стадионга кўпроқ келишади. Биз олмалиқликларни жуда яхши ўргангандик. Ўйинимиз ҳам яхши чиқди, хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Барча жамоалар ҳужумкор футболга эътибор қаратишса, бу мухлислар учун ҳам қизиқарли бўларди.

- “Пахтакор” ҳозир имкониятларининг неча фоиз даражасида ўйин кўрсатмоқда?
- Мавсумни эндигина бошладик. Шунинг учун тахминан максимал имкониятларимизнинг 70-80 фоизини ишга соляпмиз. Ўйиндан-ўйинга ҳар бир футболчи ва жамоанинг кўрсаткичларини ортиб боради. Ўйинимизни янада кучайтирамиз. Баъзи стадионлардаги майдонлар яхши ҳолатга келса, янаям ҳужумкор футбол намойиш қила оламиз. Ҳали етакчилар билан учрашувларимиз олдинда. Улар билан баҳслар арафасида энг яхши ҳолатга чиқиб боришга уринамиз. Бу йил ишқибозларимизга хурсандчилик тақдим эьтишни истаймиз. Бу йўлда бутун жамоа бор кучини сарфлайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика