RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  4 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Даврон Файзиев мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олди ва самарқандлик мухлисларга мурожаат қилди Новости

Даврон Файзиев мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олди ва самарқандлик мухлисларга мурожаат қилди

"Бунёдкор" - "Динамо" (4:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаш доим ёқимсиз. Ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни истайди.

Таркиб танлашда хатога йўл қўйдим. Бугунги мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Шогирдларимга ишонаман. Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Кўп вазиятлар яратилди ва кўп голлар урилди. Ўтказилган голларда дарвозабонимиз эмас ҳимоя ва ярим ҳимоячиларимизнинг айби кўпроқ.

Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Учрашувдан олдин футболчиларга биринчи даврани унутишларини сўрагандим.

Ёзги барча трансферларни амалга ошириб бўлдик. Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновни "Пахтакор"дан тўлиқ сотиб олдик. Бунинг ўрнига легионер футболчи олиб келишим мумкин эди, аммо раҳбариятга айнан шу икки футболчи кераклигини айтдим.

Баҳодир Насимов самарқандлик бўлгани учун йил охиригача ижарага олдик.

Тўғри бугун ҳакам хатога йўл қўйди. Аммо самарқандлик жонкуяр мухлисларга стадионда ҳакамни хақорат қилиш ярашмайди. Шу боис кейинги сафар бундай қилмасликларини илтимос қилиб қолардим", - дейди Даврон Файзиев.


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика