RU

Последние новости

19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  0 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  134 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  16 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади” Новости

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади”

Ўзбекистон Лига Кубоги 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Сурхон” (5:0) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Янги турнир саналмиш Лига Кубогини ажойиб тарзда бошладик. Билишимча, янги турнир савияси янада оширилади. Бугун мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин ўтказдик. Якунда йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Энди келаси учрашувларга ҳам худди бугунгидек жиддий ҳозирлик кўришга ва шундай ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Лига Кубогидаги вазифамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мусобақада олдимизга қўйган мақсадимиз – Лига кубоги мусобақаси финалига қадар етиб бориш. Баъзи жамоалар балким кубок беллашувларидан кўра ички чемпионатда яхшироқ иштирок этишни кўзлар. Биз эса ўзимиз иштирок этадиган ҳар учала турнирда ҳам муносиб қатнашишга ва Самарқанд аҳлини хурсанд этишга бел боғлаганмиз.

Очиғини айтаман, бугун майдонга ўйин амалиёти камроқ бўлган таркибимизни туширгандим. Аммо бу таркибимиз ҳам кўрсатмаларни ажойиб тарзда бажариб, барча футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этди. Шахсан ўзим бош мураббий сифатида Суперлиганинг навбатдаги турлари, жумладан “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда қайси футболчиларни асосий таркибга киритиш борасида жиддий ва ёқимли бошоғриққа дуч келаман. Сабаби бугунги таркибимиз ҳам юқори даражада ўйин намойиш этди. Қўл остимдаги 27 нафар футболчи ҳам асосий таркибга муносиб бўлмоқда. Бугун йигитлар синовдан жуда яхши ўтишди.

Чиндан ҳам бундай йирик ҳисобли ғалабани кутмагандим. Икки жамоа ҳам захира таркибида ўйнади демаган бўлардим. Чунки, икки жамоада ҳам ўйинда асосий таркиб футболчилари ҳам тушишди. “Сурхон” таркибини оладиган бўлсак. Саломов, Станоевич, Бубанья, Омоновдан ташқари қолган футболчилар асосий таркибда тўп суриб келган йигитлар эди. Бугунги натижа кўрсатдики, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Йигитларимиз иштиёқидан жуда хурсандман. Аминманки, биз мана шундай шижоат ва иштиёқни сақлаб қолсак, кўзлаган мақсадларимизга ета оламиз. Чемпионат билан бирга, Ўзбекистон Лига кубоги ва Ўзбекистон Кубогида имконқадар марра чўққисигача етиб бориш.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика