RU

Последние новости

16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  0 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  1 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  5 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  21 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0

Даврон Файзиев: “Бу йилги иштирокимиз тасодиф эмаслигини исботламоқчиман” Новости

Даврон Файзиев: “Бу йилги иштирокимиз тасодиф эмаслигини исботламоқчиман”

Кеча ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган олий лига ўйинларига қуръа ташлаш маросимидан сўнг Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев билан суҳбатлашдик.
- Қуръа ташлаш маросимида мураббийлар ўзаро фикр алмашиб чемпионат тизимига кичик бир ўзгартириш киритилди. Энди Иккинчи давранинг биринчи баҳси чемпионатдаги биринчи турда ўйнаган жамоа билан давом эттирилади. Ўйлайманки бу – чемпионатга бўлган қизиқишни ортишига сабаб бўлади.

- Қуръа натижаларига кўра эътироз бўлиши мумкин эмас. Бу йил чемпионатнинг биринчи ўйинида “Бунёдкор”га қарши ўйнаган эдик. Келаси мавсумни эса ўз майдонимизда бошлайдиган бўлдик.

- Чемпионатнинг илк учрашувини ўз майдонингда ўтказиш яхши. Ҳар холда ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бор. Мухлисларнинг олқиши туфайли ҳам ғалаба қозониш осонроқ бўлади. Лекин сафарда ўйнашнинг ҳам фойдали томонлари бор. Ортиқча босим бўлмайди. Умуман олганда қаерда ўйнашнинг  аҳамияти юқори эмас. Шунингдек қайсидир жамоа билан тўқнаш келиш муҳим эмас. Чунки қачондир барибир ўша клубга қарши ўйнаш керакку. Шу боис бу борада ортиқча эътироз йўқ.

- Насиб қилса келаси мавсумда ҳам муносиб иштирок этиб, жорий чемпионатда қайд этган натижамиз тасодиф эмаслигини исботламоқчиман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика