RU

Последние новости

Дани Алвес “Барселона”даги 400-учрашувида 4:0 ҳисобида ғалабага эришди Новости

Дани Алвес “Барселона”даги 400-учрашувида 4:0 ҳисобида ғалабага эришди

Испания чемпионати 29-турида “Барселона” Мадридда “Реал”ни тор-мор (4:0) этди.

Каталонияликлар ҳимоячиси Дани Алвес 86-дақиқада Хорди Альбанинг ўрнига майдонга тушди ва жамоа либосидаги юбилей 400-ўйинида қатнашди. 38 ёшли бразилиялик бу борада 11-ўринда бормоқда, етакчи эса Лионель Месси ҳисобланади – 778 баҳс. Кучли ўнликка Гильермо Амор (416) якун ясамоқда.

Алвеснинг “Барса” билан амалдаги келишуви 2022 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. У 2008-2016 йилларда “кўканорранглилар” шарафини ҳимоя қилган ва 2021 йил ноябрида “Камп Ноу”га қайтди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика