RU

Последние новости

01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  0 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  4 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  14

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим» Новости

Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»

«Андижон»нинг охирги трансфери Дамир Темиров бўлди. Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Дамир, фаолиятингизда янги саҳифа очиляпти. Энди сиз «Андижон»нинг янги аъзосисиз...

- Бу жамоага келганидан хурсандман. Худо хоҳласа, яхши трамплин бўлади, деб ўйлайман.

- Трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганида сизнинг «Андижон»га ўтишингиз амалга ошди. Бу қандай юз берди?

- Кутиб юргандим. Жамоамни ўзгартиришим керак эди. Муҳит ўзгариши лозим эди. «Андижон» варианти пайдо бўлганидан кейин иккиланиб ўтирмасдан бу таклифга розилик билдирдим ва буни хурсандчилик билан қабул қилдим.

- Бунгача «Андижон»га қарши кўп ўйнагансиз. Қандай хотиралар қолган?

- «Андижон» ажойиб жамоа. Бу ерда қанча футболчи ўзгарса ҳам барибир ички муҳит ўзгармайди. Ҳар доим аҳил ва иноқ жамоа бўлиб қолаверади. Мен мана шундай аҳил жамоага қўшилганимдан мамнунман.

- Футболчини ўз олдига қўйган мақсади бўлади. Сиз «Андижон» билан нимани кўзлаяпсиз?

- Мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва максимал натижага эришиш.

- Келган чоғингизда бош мураббий Александр Хомяков билан ҳам суҳбатлашиб олдингиз. У сизга нималар деди?

- Илиқ кутиб олишди ва менга осон бўлмаслигини айтишди. Рақобат бўлишини таъкидладилар. Рақобат бўлган жойда албатта ўсиш бўлади.

- «Бобур арена»да ўйнагансиз. Бу ерда қанақа муҳит бўлишини биласиз...

- Меҳмон бўлиб ёки мезбон бўлиб ўйнасангиз ҳам бунақа атмосферада тўп суриш футболчи учун биринчи навбатда бахт деса ҳам бўлади. Бундай муҳитда ўйин янада чиройлилашиб бораверади. Авваламбор футбол мухлислар учун ўйналади. Худо хоҳласа, «Андижон» ишқибозларини ғалабаларимиз билан қувонтирамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
03 авг 10:57:43
Fan_BARCA
Ответ на комментарий пользователя Akm82
Қайси жамоада ўйнаган эди
Dinamo
   
03 авг 09:46:25
Akm82
Анжан олға
   
03 авг 09:45:42
Akm82
Қайси жамоада ўйнаган эди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика