RU

Последние новости

20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  1 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  0 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  2 19:20Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"  10 19:18Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...  18 19:02Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"  11 19:00Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"  0 18:41Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши сафар учрашувини Лаосда ўтказади  3 18:31Даниил Абакшин: "Энг яхши тўпурар ва ассистентлар сафида бўлиш ёқимли"  0 18:18Уассини Гирио: "Ҳисоб 0:2 пайти гол урдик, кейин нималар бўлганини билмайман"  0 18:07Суҳайл Муҳиддин: "Украинага қарши ўйинга тайёр эмасдик"  0 17:49Ҳендерсон Премьер-лигага қайтиши мумкин  0 17:22Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"  28 16:58Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда?  0 16:30Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?  1

COVID-19 билан кураш учун 33 млн тўплаган 100 ёшли сэр Том Мур вафот этди. АПЛ ва Лондон қаҳрамон билан хайрлашди Новости

COVID-19 билан кураш учун 33 млн тўплаган 100 ёшли сэр Том Мур вафот этди. АПЛ ва Лондон қаҳрамон билан хайрлашди

У январь охирида коронавирусга чалинганди.

Сиз Том Мурни танимаслигингиз мушкул вазифа. Узр, капитан Том Мурни. Бу қахрамон бобо 100 ёшли юбилейидан аввал марафон ташкиллаштирганди: уйининг орқа ҳовлисида 25 метрли югуриш майдончасини юз марта босиб ўтиши ва бу орқали унга саратонни енгишда ва синган сонини даволашда ёрдам берган Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун маблағ тўпламоқчи эди. Январь ойи охирида қайғули хабар тарқалди: Мур коронавирусга чалинди. Ёши улуғ инсоннинг нафас олиши қийинлашиб, шифохонага етказилди. 2 февраль куни Том Мур вафот этгани ҳақида унинг қизига маълум қилинди. 

Ҳаётининг сўнгги дақиқаларини у яқинлари даврасида ўтказди. Улар болалик ҳақида суҳбатлашиб, ажойиб дамларни эслашди, ҳам кулишар, ҳам йиғлашарди: "Отамиз умрининг охирги йили ажойиб ўтди. У худди ёшаргандек эди ва ўзи орзу қилган кўплаб ишларни амалга ошира олди. Кўпчилик уни яқин-яқиндан билган бўлса-да, у меҳрибон ота ва ажойиб бобо сифатида бир умр бизнинг ёдимизда қолади".

Англиядаги машҳур чархпалак London Eye қахрамонга атаб сўнгги бор "салют" уюштирди:


Мурнинг расми Саутпорт кўчаларидан бирида:


Бу АПЛнинг "Лидс" – "Эвертон" баҳсидан аввал:


"Бёрнли" ва "Манчестер Сити" ўйинчилари ҳам машҳур инсонни хотирлашди:


Келинг, пандемия вақтида кўпчиликни руҳлантириб, умид бера олган Том Мур қайси хизматлари билан ёдда қолганини эслайлик.

Ёзда у Миллий соғлиқни сақлаш хизматига ёрдам бериш учун ўзига хос марафон ўйлаб топди: у ҳар куни 10 круг масофани босиб ўтиши керак эди. Бу марафон орқали 1000 фунт тўплаш ният қилинганди, аммо у минглик чегарасидан ўтиб кетди: ушбу хайрли иш учун Томга бутун дунёдан минглаб одамлар турли миқдорда пул жўнатишди. Капитан Мур маррага ета олди (100 круг), шифокорлар учун тўпланган сумма эса 33 млн фунтдан ошиб кетди.

Бундай натижадан Борис Жонсон ҳам ҳайратга тушди. Буюк Британия бош вазири капитан Мурни рицарлик унвонига номзод сифатида кўрсатди — Том Мур энди сэрга айланди (сэр Том Мур).


Марафон капитан Мурнинг ягона қахрамонлиги эмас. Қўшиқчи Майкл Болл ва NHS ходимлари билан Том You’ll Never Walk Alone қўшиғини ёзишда иштирок этди — оғир даврдаги энг яхши ҳадя. Қўшиқ британ чартида энг юқори поғонага кўтарилди. Ўшанда 99 ёшли капитан қўшиқнинг энг ёши улуғ ижрочиси бўлганди — таққослаш учун: аввалги рекордчи Том Жонс 68 ёш ва тўққиз ойлигида қўшиқни ижро этганди.

"Набираларим мен чарт топида эканлигимга ҳали ҳам ишона олишмаяпти! Биз биргамиз, мен доим қўллаб-қувватлаганингиз учун сизлардан миннатдорман. Инсон ҳеч қачон ёлғиз эмаслигини шу ҳолат исботлайди", — деб муваффақиятига муносабат билдирган Мур.



Табиийки, қўшиқ орқали ишланган маблағлар NHSга йўналтирилди. Бундан кейин Мур Ҳиндистон ва АҚШга саёҳат ҳақида орзу қила бошлади — ўша машҳур 66 шоссени ўз кўзи билан кўрмоқчи эди...

Том Мурнинг ёрқин хотирасига бағишланади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика