RU

Последние новости

07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  3 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   12 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  6 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  7 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  13 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0

“Сўғдиёна" ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлубиятга учратди Новости

“Сўғдиёна" ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлубиятга учратди

Бугун "Сўғдиёна" клуби Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот-хизмати эълон қилди.

Дастлабки бўлим юқори  тепмда ўтди. Жамоамиз футболчилари бир қатор ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг 24 дақиқасида Сардор Азимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам томонидан пенальти белгиланди. Ундан Шохруз Норхонов унумли фойдаланди. Биринчи бўлим 1:0 жиззахликлар фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Бўлим янада шиддатли ўтди. Рақиб футболчилари ҳам “Сўғдиёна” дарвозаси ёнида бир қатор ҳавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ улардан фойдаланишда Тожикистоннинг футболчиларига бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқасини “Сўғдиёна” яна фаолликда ўтказди. Иккинчи бўлимда заҳирадан ўйинга қўшилган Иззатилла Абдуллаев қанотдан ажойиб юришни  амалга ошириб, Азамат Исроилов томон тўпни ажойиб тарзда ошириб берди. Қанот ҳимоячимиз эса вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни 2:0 га етказди. Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида Александр Мочинов шогирдларининг ғалабаси билан якунланди - дейилади "Сўғдиёна" матбуот-хизмати берган хабарда.

“Сўғдиёна” - “Истиқлол” (Тожикистон) 2:0

Голлар: Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

«Сўғдиёна»: Дилшод Хамроев, Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Тохир Шамшитдинов, Жаҳонгир Абдумўминов(с), Дониёр Хасанов, Алишер Зиявуддинов, Сардор Азимов,  Фарход Мирахматов, Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Иззатилла Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика