RU

Последние новости

09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  0 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  1 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  0 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  1 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  3 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  9 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  3 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  13 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари Новости

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланган сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
Қаршининг "Насаф" клуби сентябрь ойида тўртта ўйин ўтказди. Жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов мана шу 4та ўйинда умуман гол ўтказиб юбормади. Посбон ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди. Шу боис Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.





Ой голи - Искандар Шойқулов

"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказига яқин жойда тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди. Шу сабаб Искандар Шойқулов сентябрь ойидаги энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилди.






Ой футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов

Ўзига келаётган "Локомотив" сафида ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Қанот ярим ҳимоячиси ролидан яна ўзининг севимли жойи марказий ҳужумчи ролига қайтган Абдухолиқов сентябрь ойида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган ҳужумчи яна олдингидек голлар уришда давом этишини тилаймиз. Championat.asia талқинига кўра Темурхўжа Абдухолиқов сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ой мураббийи - Рўзиқул Бердиев
Сентябрь ойида "Насаф" 4та ўйин ўтказди ва 3та ғалаба ва 1та дурангга эришди. "Аждарлар" рақиб дарвозасига 10та гол уриб умуман гол ўтказиб юборишмади. "Насаф" дастлаб "Қизилқум" 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Сўнгра сафарда "Андижон" таслим қилинди - 1:0. Кейин "Сурхон" йирик ҳисобда мағлуб этилди - 5:0. Ниҳоят ой охирида Наманганда "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика