RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  165 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  17 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади Новости

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади

Бугун — 13 июнь санасида ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмита аъзоларидан Олимхон Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев, Мақсуд Каримов, Ойбек Иброҳимхонов ҳамда Диёр Имомхўжаев йиғилишда бевосита иштирок этди. Алишер Юсупов, Азиза Татлимуратова ҳамда Одил Аҳмедов сафарда эканлигидан келиб чиқиб, Zoom платформаси ёрдамида қатнашди.

Шу йилнинг сентябр ойида Хитой Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ва катта эҳтимол билан унинг футбол турнирида Темур Кападзе бошқарувидаги олимпиячилар иштирок этиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли мазкур мусобақа қолдирилди. Ўз-ўзидан тақвимда баъзи ўзгаришларни амалга ошириш зарурияти вужудга келди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 21 ноябрь куни Қатарда ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақаси — жаҳон чемпионати старт олади. Гарчи унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмаётган бўлса-да, миллионлаб ўзбекистонлик ишқибозлар мундиални томоша қилади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мавсумни 21 ноябрга қадар якунлаш таклифи билан чиқди ва буни бир неча факторлар билан асослади. Якунда Ижроқўм мазкур қарорни бир овоздан тасдиқлади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига II давраси 1 августда, Про лиганинг танаффусдан кейинги 14-тури эса 5 августда старт оладиган бўлди. Ўзбекистон Coca-cola кубогининг финал ўйини 30 октябрь куни Бухорода ташкил этилади. Бунда эҳтимолий об-ҳаво ҳамда финални томоша қилиш учун ташриф буюрадиган саёҳатчилар масаласи ҳам инобатга олинди. Про лиганинг сўнгги тур ўйини 13 ноябрь куни бўлиб ўтади, Суперлига эса 19 ноябрь кунги беллашувлар билан мавсумни якунлайди. Ҳар икки лига ўртасидаги ўтиш ўйини 26 ноябрь куни ташкил этилади.

Мавсумнинг умумий тақвимини мана шу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. Аёллар чемпионатининг танаффусдан кейинги давоми аёллар термасининг япониялик бош мураббийи билан суҳбатдан кейин шакллантирилади. Шундан келиб чиқиб Биринчи лига ва U19 чемпионати тақвими тузилади.

2023 йилги мавсум старти ҳамда якуни бўйича режалар, Лига кубогининг 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилиши (Осиё ўйинларининг бекор бўлишидан келиб чиқиб), трансфер ойналари саналари бўйича келишувлар ҳақида тез орада алоҳида хабар берилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика