RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  180 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Чўққидан "Чуқур"га... Новости

Чўққидан "Чуқур"га...

Одам ўзини унутса, уни бошқалар ёддан чиқаришига кўп вақт кетмайди...

Сарлавҳадан кейин старт ҳам ғалати бўлди. Яна охирига кўп нуқта қўйилган. Мазкур (...) белги турли маъноларни ифодалашини биласиз: гапнинг тугалланмагани, фикр йўналишининг кескин бурилиши, сўзловчининг ҳаяжонланиши ва ҳоказо. Бугун сиз билан айтадиган гаплари битмаган, аммо ҳикоясининг охирига ... қўйилган қаҳрамон ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳозир қанчалик тушкун кайфият бағишламасин, бу ҳикоя рангли ҳарфлар билан бошланган, замонида кўпчиликка умид берган эди. У футбол оламига тўфондек кириб келди. 3-дивизиондан АПЛга ўтганида атиги 19 ёшда бўлиб, дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ энг яхшилар қаторини банд қилди. 

Европа чемпионатида Рунининг ёнига Хендерсон ёки Милнер эмас, у қўйилди. Жаҳон чемпионати арафасида трансфермаркт портали 22 ёшли қаҳрамонимизни 100 млн еврога баҳолади (ҳозир ер шарида атиги 3 нафар шундай футболчи бор). 

2019 йилда жамоасини ЕЧЛ финалига етаклар экан, унинг номи "Пари Сен-Жермен", "Реал Мадрид" сингари клублар билан боғланганди. Бугун эса АПЛнинг ўртамиёна жамоаларидан ҳам харидор топилмаяпти.

Янги мавсумни "Эвертон"да бошлаган хавбек гол уришни унутиб қўйганига анча бўлди. Аниқроғи, роппа-роса 1 йилдан бери ҳеч қайси жамоани хафа қилмаяпти. Гол нима? 19 ёшида Англия термасининг ажралмас бўлагига айланган йигитча бугун АПЛда ўйнолмаяпти. 2022 йилда бор-йўғи 367 дақиқа.

Аллақачон пайқаган бўлишингиз керак, сиз "Тоттенхэм"даги ўйинлари орқали таниган Деле Алли ҳақида гапиряпмиз. 2018 йилда 100 миллионга баҳоланган ярим ҳимоячининг нархи 26 ёшида 16 миллионга тушиб қолди. Бундай "чўкиш"дан кейин футболчига топ-лигалардан таклиф топилмади. Ўз навбатида Лэмпард ҳам уни "Эвертон"да кўришни истамаяпти. Шу туфайли Алли олдидаги ягона жиддий чақириқни қабул қилиб, "Бешиктош"га ўтди.

У Балотелли ва Гомез каби Туркияда ўзини қайта кашф қила оладими? Ёки Истанбул Делега ҳам катталик қиладими? Буни ҳозирча билмаймиз. Аммо битта нарса аниқ. АПЛ — шубҳасиз, энг кучли лига. "Водафон Парк" стадиони эса "Чуқур" сериали суратга олинган машҳур маҳалладан 3 км узоқликда жойлашган.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика