RU

Последние новости

00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  0 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  9 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  6 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  25 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  29 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  23

Чилиликлар Перу ва Колумбия ўртасидаги баҳс натижаси борасида апелляция бермайди Новости

Чилиликлар Перу ва Колумбия ўртасидаги баҳс натижаси борасида апелляция бермайди

Чили футбол федерацияси Перу ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш ўйини борасида апелляция бермайдиган бўлди.

Бу ҳақда Чили футбол федерацияси вице-президенти Андрес Фацио Молина маълум қилди.

Олдинроқ, Перу ва Колумбия терма жамоалари ўйин давомида дурангга келишиб олишгани эълон қилинганди. Бу натижа колумбияликларнинг тўғридан-тўғри ЖЧ-2018га чиқишини, перуликларни эса плей-офф учрашувларида иштирок этишини таъминлар эди. Чили терма жамоаси бу натижа туфайли ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолди. Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пекерман перуликлар билан баҳсда Радамель Фалькаога бошқа баҳслардаги натижаларни айтиб турган. Шундай сўнг, Фалькао рақиб жамоа футболчилари олдига келиб, оғзини қўли билан ёпиб, учрашувни шу ҳисоб билан (1:1) якунлаш кераклигини айтади.

Натижада Перу терма жамоаси сардори Хосе Паоло Герреро ўз жамоадошларини тинчланишга ва олдинга ўтмасликка чақиради ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланади.

"Бу миш-миш. Перу ва Колумбияга қарши ҳеч қандай апелляция бўлмайди. Энди бу чилиликлар учун ёпилган саҳифадир" - дейди Молина.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика