RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  35 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   26 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  367 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью) Новости

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью)

Бугун, 13 март куни "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади.

Каталония клуби Испаниянинг ушбу турнирдаги сўнгги вакилига айланди. "Реал" ва "Атлетико" ўз жангларида имкониятни бой беришди.

Чемпионлар лигасининг деярли ҳар бир кечасида камбэклар амалга ошмоқда, ПСЖ, "Атлетико", "Рома" каби жамоалар жавоб ўйинида рақибга жиддий қарамагани учун жазоланишди. "Барселона" ўзига керакли хулоса чиқара олса, бугун тунда францияликларни уйга ЧЛ чиптасисиз юбориши мумкин. Агар акси бўлса яна бир гранд турнирни тарк этади.

"Барселона"га оид сўнгги янгиликлар:

- Айни дамда "Барселона" сафида деярли барча футболчилар майдонга тушишга тайёр. Жароҳат олган Рафинья шундоқ ҳам майдонга тушмаяпти, Усмон Дембеле ва Томас Вермаленнинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида.

- Агар Дембеле тиббий тестдан ўта олмаса, Коутиньо ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлади.

 

"Лион"га оид сўнгги хабарлар:

- "Лион" сафида эса Рафаэль ва Марселолар майдонга тушиши номаълум. 

- Набиль Фекир сафга қайтди. У дисквалификация туфайли биринчи ўйинни ўтказиб юборган эди.


Тахминий таркиблар

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Юмтити, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Лион": Лопес, Менди, Денайер, Марсело, Дубуа, Ауар, Ндомбеле, Депай, Фекир, Траоре, Дембеле.



Қизиқарли маълумотлар

- "Лион" Чемпионлар лигасидаги сўнгги 6та ўйинда дуранг қайд этди

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та баҳсида ғалабага эришган

- Каталония клуби Чемпионлар лигасининг сўнгги 7та учрашувида мағлубият нималигини билмаяпти

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та ўйинида рақиб дарвозасига камида 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика