RU

Последние новости

17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  1 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  3 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  4 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари Новости

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 9-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

Бу турда "Нефтчи" водий дербисида "Андижон" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғоналиклар посбони ўйин давомида бир нечта сэйвлари билан жамоасини қутқарди. Айниқса 21-дақиқада жаримадан йўллаган зарбадан кейин Эргашев суперсэйв амалга оширди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 9-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Қаршида амалдаги мамлакат чемпиони "Насаф" клуби меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Зейтуллаев шогирдлари икки марта ҳисобда ортда қолиб якунда мағлубиятдан қутулиб қолишди. "Бунёдкор" Қаршидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Шу тариқа ёш мураббий 9-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси – Асадбек Собиржонов (ОКМК)

ОКМК бу тур водийда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Олмалиқликлар 72-дақиқага қадар 0:1 ҳисобида ютқазишаётганди, 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Асадбек Собиржоновнинг иккита голи ОКМКга муҳим ғалабани келтирди. Шу тариқа Собиржонов 9-турнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ойбек Бозоров ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида Ойбек Бозоровнинг голи чиройли чиқди. У жарима майдони ичида тўпни Мозговойдан қабул қилиб, бир ҳаракат билан икки рақиб қуршовидан чиқиб кетиб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади. Шундай қилиб, Бозоров Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди. 





"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари         

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика