"Челси" АПЛдан ҳимоячи сотиб олиш учун 50 млн фунт тўлашга ва ўз футболчисини беришга тайёр
13 апр 13:24
Новости
"Челси" АПЛдан ҳимоячи сотиб олиш учун 50 млн фунт тўлашга ва ўз футболчисини беришга тайёр
"Челси" келаси ёзда "Кристал Пэлас"нинг 24 ёшли марказий ҳимоячиси Марк Гехига таклиф билан чиқмоқчи.
"Кўклар" Англия терма жамоаси футболчиси учун 50 млн фунт (57,5 млн евро) тўлашга, шунингдек ўз футболчиларидан бирини трансферга қўшишга тайёр. Ўз навбатида, "бургутлар" Геханинг сотувидан 70 млн фунт (80,5 млн евро) ишлаб олмоқчи ва бунгача "Кристал Пэлас"да ижара асосида ҳаракат қилган Трево Чалобанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Гехи жорий мавсум барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 45 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Комментарии