RU

Последние новости

10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  6 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  4 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  9 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0

"CA TV". Миржалол Қосимов: “Мақсад битта – БАА термасини мағлуб этиш” Новости

"CA TV". Миржалол Қосимов: “Мақсад битта – БАА термасини мағлуб этиш”

5 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда БАА термасини қабул қилади.
Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасида ўтказиладиган мазкур баҳс кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Тўғри, биз қитъа чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўйганмиз, шунга қарамай, БААни ўз майдонимизда мағлуб этмасак бўлмайди.

Биринчидан, рақиб охирги йилларда анча кучайди ва уларни мағлуб этиш мухлисларимизнинг терма жамоага бўлган ишончини янада оширади. Иккинчидан, сафарда бўлиб ўтган баҳсда биз уларга имкониятни бой бергандик, шу боис ўша мағлубият аламини олишимиз керак.





Терма жамоамиз 27 февралдан тайёргарликни бошлади. 28 февраль кунги машғулотга бориб, футболчиларнинг хатти-ҳаракатини кузатдик ва машғулот якунига етгач, терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

- Миржалол Қўшоқович, тайёргарлик хусусида тўхталиб ўтсангиз?
- Режага кўра БАА терма жамоаси билан бўладиган учрашувга 27 февралдан тайёргарликни бошладик. Бугун йиғинимизга Санжар Турсунов билан Шавкат Муллажонов келиб қўшилди. Ҳозирча 13 нафар футболчи машғулотларда иштирок этяпти. Тўлиқ таркиб билан фақат 2 мартдан бошлаб шуғулланишимиз мумкин.
 
- Таркибда йўқотишлар борми?

- Биргина йўқотиш бор. Егор Кримец жароҳат олгани туфайли бу ўйинга келмайдиган бўлди.

- Демак, тўлиқ таркиб билан уч кун машғулот ўтказамиз. Бу етарли бўладими?
- Ҳозирча бошқа иложимиз йўқ. Биз имконият даражасида иш олиб боряпмиз.
 
- Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар ҳолати тўғрисида нима дея оласиз?

- Нима дейишим мумкин, фақат Азиз Ҳайдаров етарли даражада ўйин амалиётига эга. Чунки у БАА чемпионатида мунтазам майдонга тушиб келмоқда. Бошқалар учун эса мавсум энди бошланяпти, шу боис ҳаммани тўлиқ оптимал формада дейиш мушкул.

- Маълумки, биз ҳам, рақиб ҳам Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб бўлган. Шундай экан, бу тўқнашув сиз учун қандай аҳамиятга эга бўлади?
- Миллий терма жамоа учун ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. Тўғри, биз вазифани ҳал қилиб бўлганмиз, лекин барибир навбатдаги баҳсга жиддий қараяпмиз. Мақсад битта – БАА термасини мағлуб этиш.

- Ўртоқлик учрашувисиз бу ўйинга тайёргарлик кўриш халақит бермасмикин?
- Албатта, халақит беради. Аммо ҳозирча шундан бошқа иложимиз йўқ. Ўртоқлик учрашувини 2 март куни ўтказишимиз мумкин эди, бироқ фақат шу куни тўлиқ таркиб йиғилишини ҳисобга олсак, ўртоқлик баҳсида ўзимиз кўзлаган ишни амалга ошира олмасдик.
 
- 25 май куни миллий терма жамоамизнинг ўртоқлик учрашуви бор экан. Шу ростми?

- Тақвимда шу куни терма жамоанинг ўйин ўтказиш санаси кўрсатиб ўтилган, аммо ҳозирча рақиб номи маълум эмас. Катта эҳтимол билан назорат беллашуви Тошкентда бўлади.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика