"Бухоро" яна "Жар"да ўйнайди
07 апр 18:18
Новости


"Бухоро" яна "Жар"да ўйнайди
Жумладан, "Бухоро" Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" клубига қарши уй учрашувини рақиб майдонида ўтказишига тўғри келди. Март ойида клуб уй учрашувлари учун "Жар" стадионини рўйхатдан ўтказганди. Бироқ кейинроқ мазкур стадиондан "Олимпик-MobiUz" ҳам фойдаланишни бошлагач, апрель ойидаги уй ўйинлари масаласида муаммолар юзага чиқа бошлади.
"Бухоро" "Насаф" клубига қарши Суперлига 6-туридан ўрин олган 19 апрель кунги учрашувни "Бунёдкор" стадионида ўтказишга яқин турганди. Бироқ "Бунёдкор"нинг ўзи 18 апрель куни шу аренада "Хоразм" билан ўйин ўтказадиган бўлди. Мазкур сабаб ва албатта "Жар" стадионидан фойдаланаётган "MobiUz" ҳамда "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар мазкур сана арафасида сафарда эканлигидан келиб чиқиб, "Бухоро" яна "Жар"га қайтишга мажбур бўлмоқда.
Похожие новости

Комментарии
Ёлғончи ҳукумат ва ишонувчан раият... Кимгадир раҳминг келади, кимдандир жирканасан... Оллоҳ хайри қилсин