RU

Последние новости

22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  8 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  1 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  2 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  35 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  1 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0

"Бухоро" стадиони Суперлиганинг бир қатор талабларига жавоб бермайди Новости

"Бухоро" стадиони Суперлиганинг бир қатор талабларига жавоб бермайди

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 4 сентябрь санасида Бухоро футбол ассоциацияси Лигага мурожаат қилиб, Бухоро шаҳри, "Ҳамид Олимжон" МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашган Бухоро вилояти футбол академияси майдонида амалга оширилган ишлар билан танишишни сўраган, кейинчалик "Бухоро" футбол клуби мазкур аренада Про лига учрашувларини қабул қилиш истагида эканини маълум қилганди. 

"Бухоро" иштирокидаги ўйинлар Бухорога қайтиш арафасида

10 сентябрь куни Лига раҳбарияти Бухорода бўлиб, янги бунёд этилган стадионни атрофлича ўрганган ва у Про лига беллашувларини қабул қилиши учун қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги, Суперлига учун эса шу йилнинг 15 декабрь санасига қадар нималар кўзда тутилиши кераклигини батафсил келишганди.  

16 сентябрь куни Лига стадионда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар батафсил тушунтирилган хатни Бухоро вилояти ҳокимлигига, нусхасини эса Спорт вазирлиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига юборган. Унда қуйидаги масалалар санаб ўтилган:  

Хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда:

• 10 минг ўринга мўлжалланган стадион трибуналари алоҳида секторларга ажратилиши ва ҳар бир сектор махсус тўсиқлар билан чегараланиши ҳамда рақамлаштирилиши;

• Алпомиш кўчасидан стадионнинг икки дарвозалари орти бўйлаб VIP секторлар томон машиналар ҳаракатланиши учун йўллар бунёд этилиши, мазкур йўлларнинг VIP секторлар жой олган трибуналарга чегарадош қисмлари махсус тўсиқлар билан тўсилиши (бунда биринчи йўлдан рўйхат асосида VVIP машиналар, иккинчи йўлдан эса VAR, KTS ҳамда жамоалар автобуслари киритилиши учун шароит яратилиши);

• VIP секторлар ҳудудида жойлашган ҳамда ташриф буюрувчилар фойдаланиши кўзда тутилган ҳожатхоналарга элтадиган йўлаклар ҳамда техник ҳудуд ораси махсус тўсиқ билан ажратилиши лозим.

Спорт принципларидан келиб чиққан ҳолда:

• стадион ҳудуди 15 махсус белгиланган нуқтанинг ҳар бири 5 хил ракурсдан ўлчанганида минимум 2 000 люкс ёритиш тизимини тақдим эта оладиган прожекторлар билан жиҳозланиши;

• ҳар икки захира ўриндиқлари ёнида жойлашган ва мухлислар учун мўлжалланган зиналар бузиб ташланиб, улар техник зона ҳудудидан 10-15 метр узоқликда қайта қурилиши; 

• техник зона ҳудудини ўраб турган махсус тўсиқ олиниши, мазкур тўсиқ ҳар икки тараф трибуналари учун умумий белгиланиши, бунда икки дарвозалар орти бўйлаб ВИП секторлар томон машиналар ҳаракатланиши учун йўллар ҳамда дарвоза ортида жойлашган техник ҳудуд ўртасида мухлислар ҳаракатланиши учун алоҳида тўсиқли йўлаклар ҳосил қилиниши; 

• техник зонанинг футболчилар ҳаракатланадиган барча ҳудудларига махсус сунъий қоплама тўшалиши;

• техник зонанинг дарвоза орти ҳудуди (захира ўриндиқларига яқин тараф) футболчилар машғулот олиб бориши учун минимум 5х20 метрли алоҳида юмшоқ сунъий қоплама билан жиҳозланиши; 

• майдон ҳудудининг чекка қисмларидан жой олган махсус қудуқларга махсус ёпқичлар ҳамда сунъий қопламалар ўрнатиш; 

• футболчилар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келадиган ҳудуд хавфсизлик чораси сифатида қўшимча кўчма тоннел билан жиҳозланиши; 

• футболчилар ва ҳакамлар кийим алмаштириш хонасига йўл олиши учун трибуна ортида ташкил этилган эшиклар атрофи тоннелли қилиниши;   

• қурилиш лойиҳаси чизмасида кўрсатилган ҳакамлар ва комиссар хонаси ҳудуди Лига тақдим этган режа асосида ўзгартирилиши;

• футболчилар кийим алмаштириши учун мўлжалланган 4 та хона бир-биридан мустақил фаолият олиб бориши учун қурилиш лойиҳаси чизмасида кичик ўзгариш қилиш ва йўлаклар ўрнини ўзгартириш лозим.

Телетрансляция жараёнига қулайлик яратиш мақсадида:

• стадионнинг VIP трибуналари орт қисмида VAR машинаси ҳамда KTS (кўчма телевизион станция) машинаси учун алоҳида жой ҳозирлаш;

• VAR ҳамда KTS техникаси уланиши учун махсус электр энергия қутилари ўрнатиш, мазкур қурилмалар захира ҳаками, барча камералар жой оладиган нуқталар ва икки дарвоза орт қисмлари билан узилишсиз улана олиши учун шароит яратиш;

• техник зонанинг VAR ва KTS ишлайдиган нуқталари учун алоҳида-алоҳида, шунингдек, асосий камера нуқтасида, медиа трибунада, VVIP зонада алоҳида интернет тизими ташкил этиш; 

• оффсайд камералар учун икки алоҳида, VIP трибунанинг қарама-қарши тарафида битта алоҳида ҳамда VIP трибуна ҳудудида жойлашадиган асосий камера учун алоҳида шоҳсупали нуқталар қуриш, мазкур нуқталарни ёмғир ва қуёш нуридан ҳимоя қилиш учун тўсиш лозим.

Маркетинг йўналиши талаб этилган кўринишда фаолият олиб бориши учун:

• Алпомиш кўчасига яқин трибуна ҳамда майдонни ажратиб турган тўсиқ реклама шитлари тўғри йўналишда жойлашиши учун ўзгартирилиши; 

• стадионга замонавий табло ўрнатилиши;

• майдон периметри бўйлаб реклама шитлари қуриш ва ўрнатиш (2026-йилдан эътиборан электрон реклама шитлари) лозим. 

VVIP меҳмонлар учун шароит яратиш мақсадида:

• VVIP зонага чиқиш учун алоҳида ташқи зинапоя ташкил қилиш ва унинг устини ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи тўсиқлар билан ёпиш;

• VVIP зонани ойнаванд алоҳида хонага айлантириш, уни иситиш ва совутиш тизими билан таъминлаш, ичини тўлиқ жиҳозлаш лозим. 

ОАВ ходимлари учун шароит яратиш мақсадида:

• VVIP юқори қисмида жойлашган балконни уч алоҳида қисмга ажратиш: медиа трибуна (минимум 20 киши учун), VIP нуқта (минимум 10 кишилик 2 та), асосий камералар нуқтаси (минимум 4 та камера ишлаши учун), шунингдек, уларнинг ҳар бирини жиҳозлаш;

• комиссар хонасининг орт қисмида матбуот анжумани учун мўлжалланган зал бунёд қилиш ва уни жиҳозлаш; 

• ОАВ ходимлари фаолият олиб борадиган уч нуқта: матбуот анжумани зали, медиа трибуна ҳамда фотографлар нуқтаси интернет йўналиши билан таъминланиши лозим.   

Маълумот учун, Суперлига иштирокчиси 25-декабрь санасига қадар ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадионни Лига рўйхатидан ўтказиши лозим. Мазкур санага қадар стадиони тайёр бўлмаган футбол клуби Суперлига талабига жавоб берувчи бошқа стадион билан уч томонлама шартнома имзолаши ва уни Лига рўйхатидан ўтказиши керак бўлади. Бухорода эса энг асосий масала — прожектор мавзуси ҳозирча очиқ қолмоқда.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика