RU

Последние новости

19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   4 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  12 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1

"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди? Новости

"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар вакиллари – Шаҳбоз Жўрабеков, Отабек Боймуродов ва Жавоҳир Рўзиев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Шаҳбоз Жўрабеков:

"Биз имкон қадар ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Биласиз, кетма-кет мағлубиятлардан сўнг анча тушкунликка тушиб қолгандик. Руҳий тушкунликдан чиқиш учун ўзингизга фақат ўзингиз ёрдам бера оласиз. Агар ўзингиз ҳам ёрдам бера олмасангиз, унда вазият янада мураккаблашади. 

Бугун бир оила бўлиб, фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз деб ният қилгандик. Насиб қилгани шу экан. Яхши ўйин бўлди. Диққатни бир зум йўқотиш ва жисмоний толиқиш бироз халақит қилди. Шу сабабли охирги дақиқаларда гол ўказиб юбордик. 

Гол урган вазиятда қулай ҳолат юзага келишини кутмагандим. Тўп оёғимга яхши мослашди. Лекин ким гол уриши муҳим эмас. Дарвозабонми, захирадан майдонга тушган ўйинчими ёки бошқа, ким гол уришидан қатъи назар, биз ғалаба қозонсак бўлгани. 

Танаффусда кийиниш хонасига кириб кетаётганимизда атроф тинч эди, майдонга қайтсак, ҳаммаёқ чанг-бўрон экан. Об-ҳаво инжиқлари бўлиши нормал ҳолат, муҳими, ютқазмадик. 

Клуб мухлисларига ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Нега? Чунки уларгина кетма-кет мағлубиятларимизга қарамасдан, бизни ҳар қадамда қўллаб-қувватлашмоқда. Биз уларнинг юзини ёруғ қилиб, ғалаба билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз".

Отабек Боймуродов:

"Умуман олганда, биз шундай чуқурга тушиб қолдикки, кетма-кет шунча ўйинларда ғалаба қозона олмадик. Шу боис бугун ижобий натижа қайд этиш руҳий жиҳатдан жуда муҳим эди. Ғалаба учун курашган бўлсак-да, ҳеч бўлмаганда бир очко қўлга киритдик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ натижа кўрсатамиз, деган умиддаман.

Жамоанинг аввалги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижалари тўғрисида сизга ҳеч нарса дея олмайман. Бу менинг жамоам, у ҳақида ёмон гап айтолмайман. Барчамиз қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз, куч-ғайратимизни аямаяпмиз. Омадимиз келмаяпти, дейиш мумкин. Агар эътибор берган бўлсангиз, "Пахтакор"ни ҳисобга олмаганда, деярли барча ўйинларда фақат битта тўп фарқ эвазига мағлуб бўлдик. 

Шунинг учун омадсизлик бўлди, иншааллоҳ, энди омадимиз юришиб кетади деган умиддаман. Ўз устимизда ишлаймиз, ҳаракат қиламиз ва натижаларни яхшилаймиз. 

Мен юқори даражага чиқиш учун бор кучим билан ҳаракат қиляпман. 100 фоиз эмас, 120-150 фоиз куч билан ишламоқдаман. Мақсадим, албатта, миллий терма жамоа таркибидан ўрин олиш. Бироқ бунинг учун кўп меҳнат қилиш керак. Ҳали олдинда жуда кўп ишлашим керак.

Шу ўринда, "Бухоро" мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Улар энг яхши мухлислардир".

Жавоҳир Рўзиев:

"Динамо"га қарши ёмон ўйин кўрсатмадик. Негадир ўйин сўнгида диққатни йўқотиб қўяяпмиз. Бу ҳолат нафақат бугун, балки бошқа ўйинларда ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Лекин, ишонинг, футболчилар майдонда бор кучини сарфламоқда. Муҳими, йигитларда ишонч йўқолгани йўқ. Бу ҳолатдан чиқиб кетамиз деган умиддаман". 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика