"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?
10 мая 17:04
Новости
"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?
Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" Тошкентда "Пахтакор" билан куч синашади.
Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 60 бор ўзаро беллашган. 44 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 136 бор ишғол этилиб, бухороликлар 38 гол уришган. Тошкентдаги 30 баҳснинг 27тасида "Пахтакор" устун келган. 2 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Тошкентда "Бухоро" охирги мартта 1996 йилги мавсумда ғалаба қозонган (1:0).
"Бухоро" пойтахтдан очко билан қайтганига 9 йил бўлди. 2016 йил Жамшид Саидов ва Тачмурод Агамуродов мураббийлигидаги "Бухоро" мезбонлар билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии