RU

Последние новости

23:57ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Боруссия Д". Ҳусанов захирада  0 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  3 23:37Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  0 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  0 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  68 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  194 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  10

"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари Новости

"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 1-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши дарвозабони – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

Узоқ муддатли танаффусдан кейин Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлади ва ишончли ғалабага эришди - 2:0. Ўйин давомида мезбонлар посбони Сардор Қобулжонов иккинчи таймда камида 3 марта ўз жамоасини муқаррар голлардан қутқарди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа 38 ёшли Қобулжонов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" мавсумни ўз майдонида чемпионликка асосий даъвогарлардан бири бўлган Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши ўйин билан бошлади ва дуранг қайд этди - 2:2. Бу йил бошидан Илёс Зейтуллаев расман "қалдирғочлар" бош мураббийига айланди ва унинг жамоаси "Нефтчи" билан дуранг қайд эта олди. Учрашув давомида мағлубиятга учраб туриб, якунда дурангга эриша олган Илёс Зейтуллаев турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши футболчиси – Сардор Қобулжонов ("Хоразм")

38 ёшли Сардор Қобулжонов дастлабки турда нафақат турнинг энг дарвозабони балки энг яхши футболчиси деб ҳам топилди. Унинг сейвлари бўлмаганида "Хоразм" 6 очколик ўйинда юта олмаслиги мумкин эди. Жаҳон футболида дарвозабонларга у қадар кўп эътибор берилмайди, championat.asia сайти эса Сардор Қобулжоновни тур футболчиси деб топди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Итсуки Урата ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" чап қанот ҳимоячиси Итсуки Урата 1-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Турнинг марказий ўйинида Урата томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика