RU

Последние новости

23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  49 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   19 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8

"Бунёдкор" U-21 Хорватияда. Куннинг биринчи ярмидаги воқеалар ва ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида (КУНДАЛИК) Новости

"Бунёдкор" U-21 Хорватияда. Куннинг биринчи ярмидаги воқеалар ва ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида (КУНДАЛИК)

"Бунёдкор" ўринбосарлар жамоасининг Хорватиядаги йиғинидан дараклар.


Ўзбекистон? "Ялла" гуруҳининг "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўрамиз, футболчилардан Шомуродовни танийман. "Бунёдкор" ўринбосарлари Хорватияда (КУНДАЛИК)


Загребда тонг отди. Соат чамаси 5:30ларда уйғониб кетдим. Туришим заҳоти ойнадан ажиб бир гўзаллик яъни атроф ям-яшил табиатга кўзим тушди. Тиниқ ҳаво билан бирга эсаётган майин шабада қалбларга ажиб бир ҳузурлик бермоқда. Нонуштага қадар 3 соат вақтим бор. Бундан унумли фойдаланган ҳолда "Terme sveti martin" атрофидаги ўрмонни саёҳат қилишга қарор қилдим.  Жуда катта жойни эгаллаган оромгоҳ дам олувчилар билан тўла. Атрофдаги табиатни кузата туриб яратганнинг олдида нақадар ожиз эканлигимизни англадим. Шу онда кўпчилик томоша қилган мултфилимдан иқтибос келтирсам: Атрофни гўзаллигини қара Тутти!



Бу борада саёҳатни яхши кўрадиган жамоа шифокори Икром Тоиров менга ҳамроҳ вазифасини ўтади. Суратлар эса ушбу инсонга тегишли эканлигини айтиб ўтмоқчиман. 



Йўлимизда учраган бу хонадон эътиборимизни тортмай қолмади. Қизиқиб кириб кўрдик. Лекин биз кутгандек нимадир янгилик топилмади. 



Нонуштадан сўнг яна ўша ўрмон оралаб тренажор залга борилди. Абдуҳамид Қодиров машғулотлар аввалида футболчилар билан суҳбатлашар экан бу йиғин улар учун ўзини ўзини кўрсатишига имконият эканлигини, хориж клублари назарига тушиши мумкинлигини, ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш кераклигини таъкидлади. Тонгги машғулотларда асосан енгил машқлар берилди. Дарвозабонлар билан Мурод Зуҳуров иш олиб борди. 




Бу орада жамоанинг бу йиғин доирасидаги рақиблари деярли маълум бўлиб улгурди. Улар орасида Загребнинг "Динамо" жамоаси ўринбосарлари ҳам бор. Айнан мана шу ўйин кичик "қалдирғочлар" учун муҳим аҳамият касб этишини айтиш жоиз. Эртага жамоа Хорватия учинчи лигаси вакили "Меджимурье" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади. "Меджимурье" клубига 2003 йилда асос солинган. Уй учрашувларини 6 000 томошабинга мўлжалланган "СРК Младость" стадионида ўтказади.



Жамоанинг таркибини 1998-2004 йилда туғилган футболчилар ташкил қилади. Маҳаллий мутахассис Никола Гонисарес бош мураббий ҳисобланади. 



Эртага учрашувдан сўнг мураббий ва футболчиларнинг дастлабки фикрларини ҳам эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика