RU

Последние новости

18:22Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   0 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  2 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  5 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   1 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  15 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  9 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  3 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1 13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   22

“Бунёдкор” мухлисларни стадионга чорлайди! Новости

“Бунёдкор” мухлисларни стадионга чорлайди!

Теги :  Бунёдкор
Юртимизга баҳор билан бирга катта футбол байрами ҳам кириб келди.

Мамлакатимизнинг 6та стадионида Ўзбекистон XXVII чемпионати тантанали равишда очилиши белгиланган. Бу билан янги форматдаги Суперлига ўйинларига старт берилади. Жумладан, 3 март куни “Бунёдкор” стадионида янги чемпионатнинг тантанали очилиш маросими режалаштирилган. Аввало, мухлислар учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлашни истар эдик. Чипталар нархи ўтган йил билан солиштирганда икки баробар арзонлаштирилган: марказий трибуналарга чипталар 8 минг сўмдан сотилмоқда. Стадион ҳудудида енгил тамадди ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилган. Оилавий ташриф буюрувчилар учун алоҳида секторлар ажратилган.

Суперлига 1-тури доирасида “Бунёдкор” Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади ва мазкур учрашув соат 20:00да бошланади. Ундан аввал эса мухлислар Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳамда ёшларнинг севимли хонандаси Даврон Эргашев ижросидаги концерт дастуридан баҳраманд бўлишлари мумкин. Танаффусда эса “Омадли чипта соҳиби” лотереяси ташкил этилади.

Биз барча футбол мухлисларини замонамизнинг энг кўркам спорт иншооти – “Бунёдкор” стадионига таклиф этамиз! Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика