RU

Последние новости

10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  2 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  1 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  9 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  7 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  19 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  10 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  39

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!" Новости

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"

Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Турон" (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.







"Аввало "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Турон"ни айби Суперлигага чиққаними? Иккита ўйиндан бери буни умуман тушуниб бўлмаяпти. Футболчини бошига текканига ҳакам пенальти белгилаяпти. Ўша ҳакам кийиниш хонасига кирсин, футболчилар йиғлаб ўтирибди. Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бунга чидаш мумкин? Тозалаймиз дейишяпти, шуми тозалашаётгани. Келиб кўмиб кетмоқда. Иккита турдан бери фақат ҳуштак чалиш билан ўйин ўтиб кетмоқда. Буёғда 70-80та инсон оиласини боқаман, деб ўлиб тирилмоқда. Адолат шуми? Биз ҳалол ўйнаяпмиз, ҳакамларга чиқаётганимиз йўқ. 

Бутун умр футболдан четлатишса четлатишсин. Ҳакамларга пул бермасангиз чопиб ташлашади.  Лекин бу ҳакамларга қарши охиригача курашиш керак. Рақиб футболчисини қўлига икки бор тўп тегди. Ўйинни бошидан бери 5та сариқ карточка берилди. Ундан кўра ўйиндан олдин келиб чиқмайсанлар дейишсин, биз чиқмаймиз. Майли мен ёш мураббийман, кўчадан иш топиб оламан. Аммо жамоа нима қилади? Жамоа ғалаба қозонса, мукофот пули оламан, оиламга олиб бораман, деб кутиб яшамоқда. Ҳамма оғзида гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ. Ҳакам ўйнашга йўл қўймади. Бу қандай футбол? ",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг: +338   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика