RU

Последние новости

12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  2 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  3 10:20Неймар яна жароҳат олди  4 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  9 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5

Бундеслига футболчилари мавсумни ниқобларда давом эттиришади Новости

Бундеслига футболчилари мавсумни ниқобларда давом эттиришади

Бундеслига раҳбарияти айрим шартлар эвазига мавсумни бошлаш ниятида.

"Der Spiegel" нашри хабарига кўра, Германия меҳнат вазирлиги уч вароқли ҳужжатни Бундеслига раҳбариятига жўнатган ва унда лиганинг давом эттирилиши икки варианти ёзиб берилган.

1-вариант: барча футболчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва улар билан тўғридан-тўғри гаплашадиган шаҳслар мавсум якунига қадар карантинда бўлишади. Масалан, клублар бир меҳмонхонани мавсум якунига қадар ижарага олади.

2-вариант: спорт мусобақаси ўтаётган вақтда футболчи ва мураббийлар тиббиёт ниқобларида бўлишади. Ниқоблар бир марта фойдаланиладиганидан эмас, балки, тегишли тиббиёт стандартларига эга бўлиши керак. Ҳужжатда ёзилишича, футболчилар тўп учун курашаётган вақтида бу ниқоблар уларга ҳалақит қилмаслиги керак. Ўз навбатида футболчилар ўйин вақтида ниқобларига тегиши мумкин бўлмайди.

Агарда кимдир ўйин вақтида ниқобни ечиб қўйса, бош ҳакамга учрашувни тўхтатиш учун ҳуқуқ берилади. Танаффусда ҳам барча футболчилар бир-биридан 1,5 метр оралиғида бўлади.

Шунингдек, голни нишонлаш чоғида футболчилар бир-бирини табриклаши ман қилинади.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика