RU

Последние новости

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  3 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  6 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман» Новости

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман»

“Бавария” посбони Мануэль Нойер жамоа билан шартомасини узайтириш жараёни ҳақида гапирди.

“Мен жамоа билан бунгача олиб борган барча музокараларим очиқ ва самимий кечган. Ҳеч бир жиҳат четда қолмаган. Аммо ҳозирда ОАВда мен билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинмоқдаки, буларнинг аксарияти ёлғондан иборат. Бу мени асабимга тегмоқда. Мен бундай “Бавария”га ўрганманганман.

Мен формада эканман, кўпроқ майдонга тушишни истайман. Энг муҳими менга бўлган ишонч. Менга клуб томонидан беш йиллик шартнома таклиф қилинаётгани бу хомхаёл. Ҳозир 34 ёшдаман. 39 ёшда қандай ҳолатда бўлишимни билмайман. Шу сабаб ОАВларда бу ҳақда тарқатилаётган хабарларда ҳеч қандай мантиқ йўқ.

Мен учун доимо клуб раҳбарияти ва ишчи ходимларининг ишончи биринчи ўрин бўлиб келган. Мен ҳам дарвозабон ва жамоа сардори сифатида клубга содиқман”, дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild нашри.

Нойернинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Жорий мавсумда футболчи “Бавария” сафида барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38 та тўп ўтказиб юборган. 15 та учрашувда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика