RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  8 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  8 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  11 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  25 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

Бугун “Халқлар Дўстлиги” Кубоги старт олади Новости

Бугун “Халқлар Дўстлиги” Кубоги старт олади

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Республикада жойлашган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Халқлар Дўстлиги“ Кубоги бўлиб ўтади.

Бугун старт оладиган мусобақада 16та жамоа қатнашади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият кўрсатадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этади. Республика Халқ таълим вазирлиги, “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоат фонди, Ўзбекистон футбол федерацияси, “Оқ-тепа” ва "Локомотив" футбол клуби билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур турнирда 13-18 ёшли болалар қатнашади. Тўрт кун давом этадиган мусобақанинг барча ўйинлари “Оқ-тепа” майдонида бўлиб ўтади. Иштирокчилар 4 гуруҳга 4тадан ажратилган. Бугун очилиш маросими ва 15:00дан бошлаб гуруҳ учрашувлари старт олса, эрта-индин гуруҳ босқичининг қолган ўйинлари ўтказилади. Индинга тушдан сўнг чорак финал, 8 ноябрь куни эса, ярим финал ҳамда финал ўйинлари ташкил қилинади. Ўйинларнинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан иборат бўлади.
 
Иштирокчилар: Тошкент шаҳри (3та), Тошкент вилояти (2та), Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти, Хоразм вилояти, Сурхондарё вилояти, Қашқадарё вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Андижон ва Наманган бирлашган жамоаси, Фарғона вилояти, Самарқанд вилояти, Бухоро вилояти.
 
Сайтимиз мазкур турнирни ҳар куни ёритиб боришни режалаштирган. Қизиқувчилар, бугун тушдан бошлаб, кейинги уч кун давомида эрталаб 09:00дан кечгача ўзининг бўш вақтига қараб, “Оқ-тепа” майдонига ташриф буюришлари ва турнирни кузатишлари мумкин.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика