RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  8 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  8 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  11 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  26 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун водий дербисида "Нефтчи" "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. "Қўқон-1912" иккинчи давранинг иккита баҳсини сафарда ўтказиб иккаласида ҳам мағлуб бўлди. Қолаверса, ўз майдонида "Обод"ни зўрға 1:0га ютди. Жамоанинг ўйинида пасайиш борми? Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, лекин натижаларга қарайдиган бўлсак, қўқонликлар биринчи даврада сафарда фақат бир марта мағлуб бўлишганди. Ҳозир эса икки ўйин - икки мағлубият. 

Бугун "Қўқон-1912"ни гарчи ўз майдонида ўйнагани билан "Нефтчи"га қарши осон бўлмаган учрашув кутиб турибди. Шу пайтгача 13 очко тўплаган "Нефтчи" турнир жадвалида фақат "Обод"дан юқори ўринда. Жамоа Вадим Абрамов келганидан бери ғалаба қозона олмади. Абрамов қўл остида фарғоналиклар биринчи давранинг охирги учта турида зафар қучишмаганди. Иккинчи давра ҳам ғалабасиз давом этмоқда. 

"Нефтчи" бунгача кетма-кет икки бор ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, сафарда "Пахтакор"га 0:6 ҳисобида енгилди. Табиийки бундай натижалар бош мураббийнинг асабийлашишига олиб келади. Мухлислар эса Абрамов бошчилигидаги "Нефтчи" қачон ғалаба қозонаркин дея кун санашмоқда. Бугунги беллашувда фаворит кимлигини айтиш қийин. Тўғри, "Қўқон-1912" уйда ўйнайди, лекин "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика