RU

Последние новости

13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   1 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади.

Наманганда "Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, бу турнинг марказий ўйинларидан бири. Турнир жадвалида "Пахтакор" 12 очко билан етакчилик қилмоқда. Жамоа 4та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган. 

"Навбаҳор" эса 4 учрашувдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозиргача ўз майдонида иккита учрашув ўтказган "Навбаҳор" бир мағлубият ва бир дуранг қайд этди. "Лочинлар" илк турда "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйгач, Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди. Охирги уч турдан бери жамоага Виктор Жалилов мураббийлик қилиб келаётганини жуда яхши биласиз. 

Виктор Романович қўл остида учта ўйин ўтказган "Навбаҳор" сафарда "Локо"ни мағлуб этиб, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади ва ўтган тур Олмалиқда АГМКга мағлуб бўлди. Кўриниб турибдики, наманганликлар янги мураббий бошчилигида фақат бир беллашувда зафар қучишди. 

"Пахтакор" эса айтиб ўтганимиздек, тўртта баҳснинг ҳаммасида ғалабага эришди. Питер Хюистра бош мураббий бўлганидан кейин "Пахтакор" янги мураббийнинг ўйин услубига кўникишга ҳаракат қиляпти. 

Албатта, бугун Марказий стадионда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Қизиғи шундаки, ўтган тур АГМК "Навбаҳор" билан ўйнаб ОЧЛга жўнаб кетганди, бу тур эса "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши баҳсдан сўнг ОЧЛ гуруҳ баҳсларини ўтказиш учун Шаржага йўл олади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика