RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  8 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  8 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  11 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  26 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. "Навбаҳор" иккинчи даврани жуда яхши бошлади. Жамоа сафарда "Обод"ни ва ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этиб, кейин Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. 

Наманганликлар биринчи давранинг дастлабки уч турида тўрт очко жамғаришганди, бу сафар эса етти очко тўплашди. Ким билади дейсиз, балки "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги иштироки биринчи даврага нисбатан анча сермаҳсул чиқар. 

"Динамо"нинг эса аксинча иккинчи даврада ишлари юришмаяпти. Жамоа ҳозирча уч ўйинда атиги бир очко тўплади. Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг ниҳоят "Пахтакор" билан дуранг қайд этилди. "Динамо" биринчи даврани қаторасига уч ғалаба билан бошлаганди. Аммо ҳозирги жамоадан учта ғалабани кутиш қийин. 

Бундан ташқари, "Динамо" сафарда доим ҳам бир текис ўйин намойиш эта олмаяпти. Самарқандликлар Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтишганидан бери кейинги иккита ўйинни бой беришди. Жамоа Тошкент ва Ғузорда мағлуб бўлди. Фикримизча, "Динамо" бугун ҳам ғалаба учун ўйнайди. Ўз навбатида "Навбаҳор"ни уйдаги беллашувда фақат уч очко қониқтиради. Эслатиб ўтамиз, Самарқандда кечган биринчи давра баҳсида "Динамо" 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. 


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика