RU

Последние новости

12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  1 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   11 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  26 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  18 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  9 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  33 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6

Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни Новости

Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни

БМТ ташаббуси билан ҳар йили 10 декабрь санасида норасмий тарзда Халқаро футбол куни (World Football Day) нишонланади.

Шу тариқа, бутун дунё миллионлар инсонлар учун нафақат спорт балки ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган футболга ҳурмат бажо келтиради. Шу куни сайёрамизда турли даражадаги футбол ўйинлари ўтказилади.

Тарихга мурожаат қилсак «оёқ билан тўп ўйнаш» ибораларини хитойликлар топишган. Бу ёзувлар милоддан аввалги 2000 йил олдин қайд этилган. Бу ўйин "Цу Чю" деб номланарди. Унинг маъноси «оёқ билан итариш». Футбол ўйини хитойлик аскарларнинг яхши спорт формада бўлишларини таъминлар эди.

Бу ўйин қачон пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди. Баъзилар футбол 8 асрда Англияда пайдо бўлган дейишди.



Футбол ўйинларида дарвоза тўри илк бор 1891 йилда Англиянинг шимолий ва жанубий жамоалари ўртасидаги баҳсда қўлланилган. Қадимги Грецияда, икки ярим минг йил олдин Римда ҳам футбол ўйнашган. Грецияда бу ўйин «тўп учун жанг» деб номланган эди. Номга қараб ўшанда футболда ҳар қандай куч билан ўйнашгани тушунарли бўлса керак.

Ўзбекистонда илк футбол жамоалари 1912 йилда Қўқон ва Фарғонада пайдо бўлган. Кейинроқ, Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида футбол жамоалари ташкил этилиб, улар ўртасида мусобақалар ўтказила бошланган.

1946 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташкил этилган.

1994 йилда ЎФФ ФИФА ҳамда ОФК аъзосига айланган. 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги Осиё ўйинларида чемпион бўлди. 2012 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионлигига эришди. 2013 йилда ФИФАнинг "Фейр Плей" соврини ЎФФга топширилди. 

championat.asia сайти ходимлари бугунги байрам билан футболга алоқадор бўлган барча-барчани табриклайди. Футбол доим сизга фақат хурсандчилик тақдим этсин. Байрам муборак!


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика