Бу даҳшат! Бензема сўнгги 7 ўйинидаги 12-голини урди!
07 апр 2022 00:38
Новости
Бу даҳшат! Бензема сўнгги 7 ўйинидаги 12-голини урди!
Айни дамда "Реал" ЕЧЛ чорак финали доирасида "Челси" меҳмони бўлмоқда.
Учрашувнинг 21 ва 24-дақиқаларида Карим Бензема дубль қайд этиб, ҳисобнинг 0:2 бўлишини таъминлаб турибди.
Қайд этиш керак, франциялик форвард сўнгги 7 ўйинидаги 12-голини урди. Бунга қадар у "Сельта" ва "Мальорка"га иккитадан, "Реал Сосьедад", "Райо Вальекано" ва "Алавес"га биттадан гол урган бўлса, ПСЖ дарвозасини уч марта аниқ нишонга олганди. Ҳозир эса у биринчи тайм якунланмасидан "Челси"га иккита гол урди.
21 март куни эса у "Барселона"га қарши ўйинни жароҳати сабабли ўтказиб юборганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии