RU

Последние новости

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди Новости

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала - ташкилотга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали 2018 йилнинг январь ойидан бери МОҚ президенти сифатида фаолият юритиб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар қилгандик. Унинг ўрнига шу кунгача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитасининг янги раиси лавозимига сайланди. 

Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001-2005 йиллар давомида Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият олиб борган. 

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига сайланган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Рейтинг: +76   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика