Бразилия Кореяни тор-мор келтирди
10 окт 19:56
Новости
Бразилия Кореяни тор-мор келтирди
Терма жамоалар ФИФА кунлари доирасидаги ўртоқлик баҳсларида майдонга тушишда давом этмоқда.
Корея Республикаси бугун пойтахт Сеулда Бразилияни меҳмон қилиб, 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Родриго ва Эстевао дубль қайд этган бўлса, яна бир гол Винисиус Жуниор ҳисобига ёзилди.
Бразилия терма жамоаси энди 14 октябрь куни Тёфу шаҳрида Японияга қарши ўртоқлик баҳсида қатнашади.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
Корея – Бразилия 0:5
"Сеул Жаҳон Кубоги" стадиони
Голлар: Эстевао 13', 47', Родриго 41', 49', Винисиус Жуниор 77'


Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии
Кечаги Қувайт билан ўйнда йигитлар яхши натижа кўрсатишган бўлса ҳам лекин жисмоний ҳолатлари ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.
Жаҳон чемпионатида 90 дақиқа жисмоний босим ва зўриқишларга тайёр бўлиш лозим.
Акс ҳолда Бразилия ёки Франция каби миллий терма жамоалар бизникиларни корейслар каби ғажиб ташлашади.
Фабио албатта катта футбол ичида юрган, Жаҳон чемпионатларини хавосини олган инсон, Термамизни топширилишини асосий сабаби шу. Энди у бизни йигитларни мундиалга тайёрлаши лозим.
Жаҳон чемпионати бу аёвсиз жанг майдони. Бошқаларга ҳурмат сақлаган ҳолда мураббийни алмаштирилиши аслида тўғри бўлган.