RU

Последние новости

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  2 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Боян Цигер: "Финалда омад кўпроқ "Насаф"га кулиб боқди" Новости

Боян Цигер: "Финалда омад кўпроқ "Насаф"га кулиб боқди"

Якунланган мавсум "Навбаҳор" учун анча омадли келди.

Жамоа чемионатда 2-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди. Бунда клуб сафида ўйнаган легионерларнинг хизматлари катта бўлди. Жумладан, ҳимоячи Боян Цигер ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Хўш, Цигер наманганликлар сафида қоладими?

"Мавсум ҳақида нима дейиш мумкин? Афсуски, жамоамиз икки мусобақада ғолиб бўла олмади. Бу бироз кайфиятни туширади. Шунга қарамай, "Навбаҳор" учун яхши ўтди. Яхши таассуротлар қолди. 

Ўзбекистон Кубоги финалида "Насаф" билан кучларимиз тенг эди. Лекин омад кўпроқ рақибга кулиб боқди ва якунда "Насаф" муваффақият қозонди. 

"Навбаҳор" билан шартномам муддати якунланди. Аммо тез орада бу борада янгиликлар бўлади. Менда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. Ҳозирда айнан қайси жамоалардан эканлигини айта олмайман. Тез орада барчаси маълум бўлади", – деб сўзини якунлади Цигер.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика