RU

Последние новости

15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  0 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  3 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  12 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  44 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   21 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  4 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34

"Боруссия" Мёнхенгладбах ёқимсиз серияга чек қўядими? Новости

"Боруссия" Мёнхенгладбах ёқимсиз серияга чек қўядими?

Германия Бундеслигасининг 17-тур доирасидаги дастлабки баҳс бугун тунда "Боруссия" М - "Гамбург" ўртасида кечади.

"Боруссия" Мёнхенгладбах "Бавария"ни мағлуб этгач кетма-кет уч ўйиндирки ғалаба нималигини билмай келмоқда. "Боруссия" меҳмони бўладиган "Гамбург" ҳам сўнгги учта учрашувдан буён ғалаба қозона олгани йўқ.

"Боруссия-Парк"да бугун тўқнаш келадиган ҳар иккала жамоа ғалаба таъмини соғиниб қолгани аниқ.

Дитер Хеккинг жамоаси учун бугунги ғалаба турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам анча аҳамиятли. Жамоа сўнгги учта турдаги муваффақиятсизлик туфайли "кучли-учталик"ни тарк этиб, 8-поғонага тушиб кетди.  "Гамбург"да ҳам шу ҳолат. Уларни шароитлари янада оғирроқ. Муваффақиятсиз серия туфайли "Гамбург" хавфли ҳудудга тушиб кетди. Бугунги ғалаба эса уларни ушбу "ҳудуд"ни тарк этишлари ёрдам бериши мумкин.

Айнан шу жиҳатларни ҳисобга оладиган бўлсак, тарихан анча катта қарама-қаршилик кескин курашларга бой кечади.

Эртага эса Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган қолган беллашувлар бўлиб ўтади.

Унда пешқадам "Бавария" "Штутгарт"да меҳмон бўлади. Юпп Хайнкесс қўл остида "Бавария" аллақачон қишки чемпионликни ҳал қилиб бўлган. "Штутгарт" эса ўз уйида жорий мавсумда фақатгина бир маротаба мағлубияга учраган. Ушбу мағлубиятни жамоа яқиндагина "Байер"га қарши баҳсда қабул қилиб олганди.

Италиялик ёш мутахассис Доменико Тедеско бошқарувида ўз мавқеини анча тиклаб олган, айни пайтда совринли ўринлар учун курашаётган "Шальке" Франкфуртга сафар қилади. "Айнтрахт" уй жамоаси эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу турда "Шальке"га осон бўлмайди.

Петер Бошшни истеъфога чиқарган ва унинг ўрнига бошқа Петерни олиб келган "Боруссия" эса ниҳоят ўтган турда узоқ давом этган нохуш серияга барҳам берганди. "Кёльн"дан қувғин қилинган Петер Штогер қўл остида ғалабани нишонлаган "Боруссия" Дортмунд бу гал "Хоффенхайм"ни қабул қилади. Бу тўқнашувда яхши кайфият дортмундликларга қўл келиши мумкин. "Хоффенхайм" эса Дортмундда 4 йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти. 

Биринчи давранинг охирги ўйини эса якшанба куни "Лейпциг" ҳамда "Герта" ўртасида бўлиб ўтади.


Бундеслига, 17-тур.
15 декабрь, жума
"Боруссия" Мёнхенгладбах - "Гамбург" (00:30)

16 декабрь, шанба
"Штутгарт" - "Бавария" (19:30)
"Аугсбург" - "Фрайбург" (19:30)
"Айнтрахт" - "Шальке" (19:30)
"Вердер" - "Майнц" (19:30)
"Кёльн" - "Вольфсбург" (19:30)
"Боруссия" Дортмунд - "Хоффенхайм" (22:30)


17 декабрь, якшанба
"Ганновер" - "Байер" (19:30)
"Лейпциг" - "Герта" (22:00)




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика