RU

Последние новости

09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  14 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  3 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  5 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  1 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди Новости

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди

Wiki маълумотларига кўра Германияда 3 млндан зиёд турк яшайди, аммо ташқаридагиларнинг айтишича уларнинг сони 6 млндан зиёд.

Шимолий Рейн Вестфалия шаҳри бўлган Дортмунд кўчалари кеча туркияликлар билан тўлиб тошди. Стадион яқинида турклар мавзеси бор экан, бу эса атрофни қардошларимиз билан тўлдирди. Энг қизиғи шаҳар тўлиқ қизил рангга кирди. Икки терма жамоанинг уй либослари қизил эканлигини яхши биласиз. Бу кунда полиция ҳеч кимга индамади, турклар турли хил автомобилларида яйрадилар. Машиналарнинг "сигналлари" шаҳарни забт этди. Бошқа пайт бу ишингиз учун Германияда катта жарима тўлайсиз. Турклардан ташқари, урушдан кейин Олмонияга келиб қолган сурияликлар ҳам Евро Осиёлик қизилларга мухлислик қилдилар. Шу жумладан биз ҳам.



Дортмунд кўчаларида байрам қилаётган биз, YouTube даги кўрсатув Сизга қизиқ бўлади деб ўйлаймиз.



Германиянинг таълим тизими дунёда ТОП 10 га киради. Шунинг учун бу ерда билим олиш учун ошиқадиганлар орасида маҳаллий аҳолидан ташқари, кўплаб чет эл вакилларини кўрасиз. Марказий Осиёдан ҳам жуда кўп талабалар мана шу ўлкада таҳсил оладилар. Суратдаги қирғиз қўшниларимиз дам олиш кунлари бўлганлиги учун Дортмундга айлангани келишганлигини айтишди. 50 Евро турадиган ойлик йўл чиптаси бу ерда, тез юрар поезд ва самолётдан бошқа ҳамма жамоат транспортига ўтиши ҳақида айтишди. 



Европа чемпионати ўйинлари учун арзон чипталар аллақачон тугаб бўлган. Украина, Словения ва Грузия терма жамоалари ўртасидаги баҳслар учун 100-150 еврога чипта топмасангиз, қолганларники 200 дан тепа. Қўлдан чипта олиш муаммо, алданмаслигингиз учун барчаси QR код билан, фақат телефонингиздангина кўрсатсангиз ўтади. Битта чиптанинг коди бир нечта телефонга тушмайди. Бу мухлис ҳам чипта илинжида юрибди.



Гарчанд Туркия терма жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, мухлислар байрам қилишда давом этишди. Футбол улар учун бир баҳона, муҳими юртини улуғлаш.



Ўзбекистон байроғи бу айлана ичида йўқ эди. Унинг ичида тахминан 50 га яқин байроққа мўлжалланган жой бўлиб, рассом деярли доира ичини тўлдириб бўлганди. Бу ерни ҳеч ким расмлар ўчмагунича оёқ билан босмайди. Видеони кўрсангиз, мен ҳам Ўзбекистон номини ёзганимдан кейин эҳтиёткорлик билан доира ичини тарк этдим. Биз рассомга илтимос қилган ҳолда Ўзбекистон байроғини чиздирдик. Таклифимизни рад этмаганлиги учун унга раҳмат айтаман. Шу ўринда қайд этсам, расм чизишдан аввал телефонидан байроғимизни кўриб олса керак деб ўйлагандим. Йўқ, ундай бўлмади, ёддан билар экан. Фақат юлдузларимиз сонини 11 та қилиб қўйганида, у ерга яна битта қўшиши кераклигини айтдим.



Дортмунднинг Флориан башняси Германия фахри ҳисобланади. 220 метрли бу иншоот Олмониянинг энг баланд бинолари қаторидан жой олган бўлиб, шаҳарнинг марказий боғининг кўрки. Айнан шу ерда фан зона ташкил қилинган бўлиб, у ерда 30 000 нафарга яқин мухлис катта экранда футбол кўриши мумкин. Биз ҳам айнан шу ерда Португалия ижросидаги голлар шоусини томоша қилдик.



Қанотли насарокларни шаҳарнинг кўп жойида кўрасизлар. Бу аллақачон Дортмунднинг тимсолига айланиб улгурган. Шаҳарда машинангизни қўйиш учун автотураргоҳларни топиш жуда қийин. Германияда машина олишдан аввал уни кейинчалик қаерга қўйиш ҳақида бош қотиришингиз шарт, айниқса сиз марказий шаҳарларда яшасангиз. Керак бўлса ўзингиз турадиган уйнинг тагидаги "парковка"га ҳам пул тўлайсиз. Бегона одам Сизнинг жойингизни банд қилса жаримага тортилади.  


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика