RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  8 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  9 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  13 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  25 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

Болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилади Новости

Болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилади

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар доирасида болалар, ўсмирлар ва ёшлар иштирокида турли мусобақалар ташкил этилиб,  мазкур мусобақаларда ёш футболчиларнинг фаол иштирок этиши йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 10-16 ноябрь кунлари Нукус шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар (13 ёш) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти терма жамоаларининг мусобақаси ана шулардан биридир. Айни кўринишдаги турнирнинг 2000 йилда туғилган ўсмирлар (17 ёш) ўртасидаги баҳслари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, ноябрь-декабрь ойларида ЎФФнинг болалар ва ўсмирлар ўртасидаги 4 та мусобақаси ташкил этилади.  Булардан бири, 2006 йилда туғилган (11 ёш) болалар ўртасида Олий лига қошидаги БЎФМлари биринчилигидир. Бу турнир 2 ноябрь куни Фарғона шаҳрида бошланган бўлиб, 8 ноябрь кунига қадар давом этади.2009-2010 йилларда туғилган (7-8 ёшли) болалар ўртасидаги “Олтин куз” турнири 6 ноябрь куни Тошкентда старт олди. Ушбу мусобақа 8 ноябрда якунланади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 9-10 ёшдаги болалар ўртасида “Келажак юлдузлари” ҳамда 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Республика мусобақаси бўлиб ўтади.

Ноябрь-декабрь ойларида ЎзПФЛ томонидан ҳам болалар ва ўсмирлар ўртасида бир қатор турнирлар ўтказилади. Уларнинг 2 таси Бухорода бўлиб ўтади. Бу Олий лига ва Биринчи лина жамоаларининг 13-14 ҳамда 15-16 ёшдаги ўсмирлар гуруҳлари ўртасидаги Республика мусобақаларининг финал босқичидир. Айни мусобақанинг 17-18 ёшли ўсмирлар ўртасидаги баҳсларига декабрь ойида Қарши шаҳри мезбонлик қилади.

Болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ушбу мусобақаларда Терма жамоалар Бошқармаси селекционерлари ва ЎФФнинг масъул ходимлари иштирок этади. Уларнинг асосий вазифаси, биринчи навбатда мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.

Бундан ташқари, селекционерлар мазкур мусобақаларда иштирок этаётган иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиб, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларига тавсия қилиб боришади. Бу орқали терма жамоалар сафини ёш, иқтидорли ва истеъдодли футболчилар билан тўлдириб бориш ҳам таъминланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика