RU

Последние новости

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  0 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

"Болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин...". "Сурхон U-14 ва "Сўғдиёна U-14" мураббийларининг илк турдан кейинги фикрлари Новости

"Болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин...". "Сурхон U-14 ва "Сўғдиёна U-14" мураббийларининг илк турдан кейинги фикрлари

Бундан бир неча соат олдин "Чиғатой" майдони мезбонлигида Ўзбекистон U-14 чемпионатининг дастлабки турида "Сурхон U-14 ҳамда "Сўғдиёна U-14" жамоалари кураш олиб борди.

Голларга бой ўтган ўйинда термизлик ёш иқтидор соҳиблари жиззахлик тенгқурларини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур баҳсдан сўнг икки жамоа мураббийларнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Ориф Аноров ("Сурхон U-14" жамоаси бош мураббийи) - Тўғриси бу мусобақага анча вақтдан бери тайёргарлик кўриб келаётгандик. Ушбу чемпионатда кучсиз жамоа бўлмайди. Ҳамма муносиб ҳозирлик кўриб келади. Болалар кейинги ёш тоифаларидаги жамоаларга шундай турнирлар орқали ўтиб боради. Дарвоза чизиғда камчиликларимиз борлиги кўринди. Лекин хато ва камчиликлар бўлиб туради. Болаларга ҳужумкор футбол кўрсатишни айтгандик. Кўрсатмаларимизни бажаришди. Ўйинимиз устида яна ишлаймиз. Ҳозирда карантин ва пандемия даврида ҳеч кимга осон эмас. Бироқ клуб қўлидан келганча барча шароитларни яратиб берди. Йиғинлар ташкиллаштирилди, спорт кийимлари берилди. 



Улуғбек Алматов ("Сўғдиёна U-14" бош мураббийи) - Йўлдан келганимиз учун бироз қийналдик. Болалар очиқ футбол кўрсатишди. Ўйиндан қониқдим, лекин натижадан эмас. Клуб барча шароитларни қилиб берди. Худо хоҳласа академиямиз қурилмоқда. Ҳаммаси олдинда. Тўғри болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин босқичма-босқич бунга келишимиз керак. Барибир болаларга мотивация зарур. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика