RU

Последние новости

14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  30 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   15 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  21

Болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милославлевич Тошкентга келади Новости

Болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милославлевич Тошкентга келади

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан биринчи галда болалар мураббийларининг малакасини оширишга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлашга энг асосий вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.

Мана шу мақсадда, вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилиниши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу йилнинг 17 декабрь куни сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич пойтахтимизга ташриф буюради. У мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига тақдим этади.

ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Завиша Милославлевич билан шартнома имзоланади. У 3-ҳудуд ҳисобланган водийда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради. Бошқа ҳудудлар учун ҳам Европадан болалар футболи бўйича мутахассисларни жалб қилиш мақсадида ҳозирда музокаралар давом этяпти.

Завиша Милославлевич ҳақида маълумот: 1961 йил Сербияда таваллуд топган. Мураббийлик фаолиятини 1986 йил Загребнинг “Динамо” клубида бошлаган. Кейинчалик Сербиянинг турли ёшлардаги терма жамоаларида (U-16, U-19) фаолият олиб борган. 2003-2007 йиллар давомида Сербия ёшлар терма жамоасида мураббий бўлиб ишлаган.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика