RU

Последние новости

01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  4 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  1 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  4 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  7 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2

Биринчи лига. Дастлабки давранинг умумий статистикаси Новости

Биринчи лига. Дастлабки давранинг умумий статистикаси

Ўзбекистон биринчи лигасида дастлабки давра ортда қолди. Якунига етган даврани рақамлар орқали ёдга оламиз.

Биринчи давра якунлари рақамларда

Дастлабки даврада жами 153та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  484та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 3,16тадан тўп тўғри келади).

«Цементчи» ва «Андижон» биринчи даврада икки мартадан мағлуб бўлишди. Энг кўп мағлубиятни «Нурафшон» қабул қилиб олди – 15тадан.

«Цементчи», «Хоразм», «Андижон» ўз майдонда умуман мағлуб бўлмади. «Нурафшон» ўз уйида энг кўп мағлуб бўлган жамоага айланди – 7 мартадан.

Сафарда энг кам мағлубиятни «Цементчи», «Сурхон», «Андижон» ва «НБУ-Осиё» қабул қилиб олди – иккитадан. «Локомотив БФК» ва «Нурафшон» сафарда 8 марта мағлуб бўлиб бу борада етакчи бўлишди. «Ғаллаорол», «Хотира 79» ва «Нурафшон» сафардаги ўйинларда бирон марта ҳам зафар қуча олишмади.


«Цементчи» ўз майдонида дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. «Орол» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 19та.

«Сурхон» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 8тадан тўп ўтказиб юборишди. «Нурафшон» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 34та тўп олиб чиқди. 

 

«Орол» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 28та. «Нурафшон» ўз уйида энг кам 6та гол урди.

«Цементчи» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 17та. «Насаф-2» ва «Ғаллаорол»сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 4тадан.

«Цементчи» ва «Зомин» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 22. «Нурафшон» эса ўз майдонида энг кам очко йиққан – 6.

Сафар учрашувларида ҳам «Цементчи» энг кўп очкони қўлга киритган – 19та. «Нурафшон» сафар учрашувларида умуман очко олмаган ягона жамоа бўлди.

Урилган 484та голдан 311таси (64,26%) мезбонлар, 173таси (35,74%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди. 

Бўлиб ўтган 153 учрашувнинг  88тасида (57,52%) майдон эгалари, 39тасида (25,49%) меҳмонлар зафар қучишган.  25 ўйинда (16,99%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

17та тур давомида футболчилар жами 579 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,78тадан карточка тўғри келади). 33 марта футболчиларгақизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,22тадан четлатиш тўғри келади).


Учрашув ҳакамлари 67 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 50 ҳолатда (74,63%) тўп дарвозага киритилди. 17 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Биринчи даврада 8та автогол қайд этилди. Эшнияз Жамиев («Орол») икки бор автогол «соҳиби» бўлди.Саламат Отамуротов («Орол»), Жаъфар Исмоилов («Норин»), Максад Ибрагимов («Ёзёвон-Лочинлари»), Умрилло Рамазонов («Нурафшон»), Ғайрат Ўдаев («Хоразм»), Шуҳрат Ҳамидов («Хотира-79»)ўз дарвозаларини бир мартадан ишғол қилиб қўйишди.

Ортда қолган ўйинларда 52 марта дубльқайд этилди. Акмал Абдураҳмонов («Сурхон») тўрт марта, Анвар Бердиев («Андижон»), Бекзод Махпралиев («Ёзёвон-Лочинлари») ва Сардор Расулов («Локомотив-БФК») уч мартадан, Баҳодир Муртазоев («Норин»),Даврон Исоқов («Цементчи»),Достон Тошматов («Зомин»),Орифхўжа Абдухолиқов («НБУ-Осиё»),Ринат Шилманов («Орол»),Сардор Матмуродов («Хоразм»),Шариф Мирзаев («Истиқлол»),Шаҳбоз Убайдуллаев («Машъал-2») икки мартадан шундай натижага эришишди.


Тўрт марта бир футболчи ўйинда уч марта гол (хет-трик) урди. Абдулазиз Юсупов («Цементчи»), Орифхўжа Абдухолиқов («НБУ-Осиё»), Зоҳиджон Исмоилов («Ёзёвон-Лочинлари») ва Севдиёр Ҳамроқулов («Ғаллаорол») хет-трик қайд этишди.

Биринчи даврада фақат бир футболчи битта ўйинда тўртта гол (покер) ура олди. Бундай натижага «Цементчи» ҳужумчиси Шоҳжаҳон Аббосов эришди.

Беллашувларини жами 145883 мухлис бевосита стадионларда томоша қилди. (ўртача ҳар бир ўйинга 953дан тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Ғаллаорол» – «Истиқлол» учрашувига ташриф буюрди – 4505. Энг кам томошабин эса «УзДонгЖу» – «Нурафшон» учрашувига ташриф буюрган – 32.

Мухлислар тўплаш борасида (уйда ва сафарда) «Андижон» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 30418. «Ғаллаорол» эса 26683 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Орол» клуби26187 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Янгиер» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 5314.

«Цементчи» ўз майдонида энг кўп ишқибоз тўплаган – 19330. «Локомотив-БФК» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 610.

Сафар ўйинларида «Андижон» жамоасининг мухлиси кўп (18112). Сафарда «Сурхон»нинг мухлислари энг оз – 3001.

153 учрашувдан 34тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Сурхон» ва «Цементчи» ҳисобида энг кўп, 5таданйирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Цементчи» – «Нурафшон» (ҳисоб – 10:0) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 153 учрашув 24 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 26 марта, 2:1 – 22 марта, 2:0 – 18 марта, 3:1 – 15 марта, 1:1ва 3:0 – 13 марта, 0:0 ва 3:2 – 6 марта, 4:0 ва 2:2 – 5 марта, 4:1 – 4 марта, 5:1 ва 4:2 – 3 марта, 4:3, 5:2 ва 7:0 – 2 мартадан, 5:0, 6:1, 3:3, 10:0, 5:3, 4:4, 8:2 ва 8:1 – 1 мартаданучради. 

 

Биринчи лига-2017 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар

Ғалабали серия – «НБУ-Осиё» -7 учрашув

Мағлубиятсиз серия – «НБУ-Осиё» ва «Цементчи»- 9 учрашув

Дурангли серия – «УзДонгЖу», «Сурхон» ва «Андижон» - 3 учрашув

Дурангсиз серия – «Нурафшон» - 17 учрашув

Ғалабасиз серия – «Нурафшон» - 10 учрашув

Мағлубиятли серия – «Нурафшон» - 10 учрашув

Голли серия – «НБУ-Осиё» - 14 учрашув

Голсиз серия – «Нурафшон» - 7 учрашув

Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Нурафшон» - 17 учрашув

«Қуруқ» серия – «Сурхон» - 4 учрашув

Йирик ғалабали серия - «Цементчи» - 3 учрашув

Йирик мағлубиятли серия - «Нурафшон»,  «НБУ-Осиё» ва «Хотира-79» - 2 учрашув


Биринчи якунлари. Энг, энг, энг …

Дастлабки давранинг энг, энг, энг лари билан таништирамиз. "Цементчи" энг кўп гол урган жамоа бўлди 44та. "Нурафшон" энг кам 11та гол урди. Шоҳжаҳон Аббосов битта ўйинда тўртта гол урган ягона футболчи бўлди. "Зомин" дарвозасига умуман пенальти белгиланмади.  Қолган “энг, энг, энг”лар билан билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

– энг кўп ғалабага эришган жамоа:  «Цементчи» 13та.

– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Нурафшон» 2та.

– энг кўп дурангга эришган жамоа:  «Андижон» 7та.

– энг кам дурангга эришган жамоа:  «Нурафшон» - 0.

– энг кам мағлуб бўлган жамоа: «Андижон» ва «Цементчи» 2тадан.

– энг кўп мағлуб бўлган жамоа:  «Нурафшон» 15та.

– энг кўп тўп киритган жамоа: «Цементчи»  44та.

– энг кам тўп киритган жамоа: «Нурафшон» 11та.

– энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа:  «Хотира-79» 47та.

– энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа: «Сурхон» 11та.

– энг кўп йирик ғалабага эришган жамоа: «Сурхон» ва «Цементчи» 5та.

– энг кам йирик ғалабага эришган жамоа: «Нурафшон», «Зомин», «Хотира-79» - 0.

– энг кам йирик мағлубиятга учраган жамоа: «Цементчи», «Норин», «Хоразм», «Истиқлол» - 0.

– энг кўп йирик мағлубиятга учраган жамоа:  «Нурафшон» 6та.

– энг кўп тўп киритган футболчи: Орифхўжа Абдухолиқов («НБУ-Осиё») - 16та гол.

– битта ўйинда энг кўп тўп киритган футболчилар: Шоҳжаҳон Аббосов («Цементчи») - 4тадан.

– энг кўп қизил карточка олган футболчи: Жўрабек Ёқубов («Ёзёвон-Лочинлари»), Мирас Карлибоев («Орол») ва Санжар Асқаралиев («Андижон») – 2тадан.


– энг кўп карточка олган жамоа: «Андижон» – 45та (39та сариқ ва 6та қизил карточка).

– энг кам карточка олган жамоа: «Нурафшон» 22та (22та сариқ).

– энг кўп сариқ карточка олган жамоа: «Хоразм» – 40та

– энг кам сариқ карточка олган жамоа: «Нурафшон» – 22та

– энг кўп қизил карточка олган жамоа: «Андижон»– 6та

– энг кам қизил карточка олган жамоа: «Янгиер», «Истиқлол», «Хотира-79», «Зомин» ва «Нурафшон»  – 0.

– энг кўп пенальти тепган жамоа: «Цементчи» - 8та.

– энг кам пенальти тепган жамоа: - «Сурхон» ва «Нурафшон» - 1та.

– дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа: «Орол», «Ёзёвон-Лочинлари» ва «Хотира-79» - 7та.

– дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоалар: «Зомин» - 0.

– энг кўп пенальти тепган футболчи: Раҳматулло Мелибоев («Цементчи») - 6та.

– энг кўп пенальтидан гол урган футболчи: Раҳматулло Мелибоев («Цементчи») - 6та.


– энг кўп пенальтини амалга ошира олмаган футболчилар: Абдулла Мияссаров («Насаф-2»),  Бобур Фарходов («Машъал-2»), Дилшод Саитов («Насаф-2»), Зоҳид Исмоилов  («Ёзёвон-Лочинлари»), Обид Ҳакимов («Локомотив-БФК»), Сардор Сотволдиев («Цементчи»), Собит Синдаров («НБУ-Осиё»), Шаҳбоз Убайдуллаев («Машъал-2»), Шокиржон Одилжонов («УзДонгЖу») - 1та зарба 1та ноаниқ.

– энг кўп “қуруқ” учрашув ўтказган жамоа: «Цементчи» ва «Сурхон» – 10тадан.

– энг кўп қайд этилган ҳисоб: 1:0 (26 марта).

– энг йирик ҳисоб: «Цементчи» – «Нурафшон» – 10:0

– энг кўп гол урилган дақиқалар оралиғи:  85-90 (63та гол).

– энг кам гол урилган дақиқалар оралиғи:  0-5 (14та гол).

– энг тезкор гол муаллифи: Улуғбек Олимов («Янгиер»), Саламат Отамуротов («Орол») ва Сардор Матмуродов («Сурхон») –2-дақиқада.

– энг кеч гол муаллифи: Лутфулло Файзуллаев («Зомин») – 90+6-дақиқа.

 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика