RU

Последние новости

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  3 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  3 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   8 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  9 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  17 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  11 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

Биринчи лига. 16-тур якунлари Новости

Биринчи лига. 16-тур якунлари

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Қуйида 16-тур статистикалари билан таништириб ўтамиз.


16-турда қайд этилган натижалар

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Сурхон» (Термиз) 0:3 

«Янгиер» (Янгиер) – «Насаф-2» (Қарши) 2:1 

«Зомин» (Зомин) – «Хоразм» (Урганч) 2:0

«Ғаллаорол» (Ғаллаород)  – «Орол» (Нукус) 1:2

«Хотира-79» (Уйчи) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) 3:5

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Норин» (Хоққулобод) 4:4 

«Цементчи» (Кувасой) – «Машъал-2» (Муборак) 3:0 

«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Нурафшон» (Бухоро) 5:1 

Истиқлол» (Фарғона) – «Андижон» (Андижон) 1:1 


Турнинг муҳим воқеалари

-  Ушбу турда дарвозаларга жами 38та тўп киритилди: 17та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилган бўлса 21та гол мезбонлар ҳисобига ёзиб қўйилди.

-  Ушбу турда энг кўп гол «Хотира-79» (Уйчи) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) 3:5, «Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Норин» (Хоққулобод)4:4 ўртасидаги учрашувларда кузатилди.

-  Дубл қайд этган футболчилар: А. Абдурахманов (4, 6), Г. Жўраев (3 пенальтидан, 32),  Б. Махтиралиев (89, 90 + 2), Р. Мелибоев (26, 48 – иккиси ҳам пенальтидан), О. Комилов (60, 76 - иккиси ҳам пенальтидан).

-  Ушбу турда ҳеч ким хет-трик қайд этмади.

-  Бу турда энг кўп сариқ карточка «Истиқлол» (Фарғона) – «Андижон» (Андижон) – 1:1 ўртасидаги учрашувда кўрсатилди 7та.

-  Қизил карточка олиб майдонни тарк этган футболчилар: Э. Отакулов(“Насаф-2”), Н. Сидабуллаев (“Локомотив-БФК”), А. Махмудов (“УзДонгЖу”). 

- ПФЛга тақдим этилган қайднома бўйича энг кўп мухлис «Цементчи» (Қувасой) – «Машъал-2» (Муборак) жамоалари ўртасида кузатилди 3521.

-  Энг кам мухлис «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Нурафшон» (Бухоро) ўртасидаги учрашувда кузатилди 32та.



  Қизиқарли маълумотлар

- Олий лига ҳаками Ҳасан Рўзиев бошқарган учрашувда "Андижон" ғалаба қозона олмади. Таъкидлаш керакки ушбу турда "Андижон"ни майдонга Усмон Тошев бош мураббий сифатида бошлаб тушди. Бундан аввалги 15-турни “Андижон” жамоаси ўтказиб юборган эди. Бу турда андижонликлар сафарда Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва сафардан 1 очко билан ортга қайтди. Бир неча турдан бери “Андижон” ўзига ўхшамай ҳаракат қилмоқда. Ушбу жамоадан мухлислар истаган натижани кутишмоқда. Ўхшаб қолса ғалаба қозонади ишлари юришмай қолса мағлубиятга учрайди. Турнир пешқадамида бораётган Қувасойнинг “Цементчи” клуби аввалги турда ўзига хос сенсация қайд этди. Яъни ўз уйида Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини йирик 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иштаха танаввул пайтида келади дейишганидек қувасойликлар бу турда ҳам рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 3:0. Тошкентнинг “Локомотив-БФК” клуби ўз уйида Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасини қабул қилди ва жамоалар муроса йўлини танлашди 4:4. Ушбу баҳсда “темирйўлчилар” аввалига ҳисобда олдинда бораётган эди. Аммо “Локомотив-БФК” жамоаси футболчиси Н. Сидабуллаев ҳакам томонидан четладилганидан сўнг тошкентликлар рақиб дарвозасини 1 маротаба ишғол қилди ва ўз дарвозаларидан 3та тўп ўтказиб юборди. Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “НБУ-Осиё” бундан аввалги турда Қаршининг “Насаф-2” клубини ўз уйларида 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бу сафар эса Термизнинг “Сурхон” клубига 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бухоронинг “Нурафшон” жамоаси ўтган сафар “Цементчи”га йирик 0:10га мағлуб бўлган бўлса бу турда Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасига йирик 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи лига баҳсларида мухлислар жамоалардан ҳар қандай натижа кутишмоқда.


Мухлислар ташрифи

“Цементчи” – 3521

“Ғаллаорол” – 802

“Янгиер” – 502

“Хотира-79” - 315

“Локомотив-БФК” – 177

“Истиқлол” – 152

“Зомин” – 96

“НБУ-Осиё” – 53

“УзДонгЖу” – 32


16-турда гол урган футболчилар


“Сурхон” - А. Абдурахманов (2та), С. Баратов.

“Янгиер” - У. Бобоназаров, Н. Давлятов (2та)

“Насаф-2” - Ш. Эркинов

“Зомин” - Г. Ўдаев, Д. Тошматов.

“Орол” - Г. Давлеталиев, Т. Турдиев.

“Ғаллаорол” - Д. Ибадуллаев

“Ёзёвон-Л” - Д. Дадабоев, У. Хошимов, И. Назиров, Б. Махтиралиев (2та).

“Хотира-79” - Г. Жўраев (2та), Ф. Шокиров

“Локомотив-БФК” - Д. Қодиров, О. Хакимов, С. Гулямов, Х. Сотволдиев

“Норин” - Акбаров, С. Сафаров, Д. Исмаилов, Э. Эргашев.

“Цементчи” - Р. Мелибоев (2та), С. Тошпўлатов

“УзДонгЖу” - А. Махмудов, Ш. Одилжонов, О. Комилов (2та), Д. Фарходов

“Истиқлол” - К. Холиқов

“Андижон” – М. Абдумажидов


16-турда сариқ карточка олган футболчилар


“НБУ-Осиё” - С. Синдаров, Р. Тўхтаназаров

“Сурхон” - С. Аллаев, А. Мурадов

“Янгиер” - А. Турсункулов, М. Тошев,

“Насаф-2” - Э. Отакулов, Н. Иззатуллаев, Д. Бердиқулов

“Зомин” - У. Набиев

“Хоразм” - Т. Бекчанов, А. Тошпулатов, М. Рахимберганов, Т. Исмоилов, З. Раупов.

“Ғаллаорол” - Х. Давронов, К. Норкузиев, М. Хошимов

“Орол” - О. Шамшетов

“Хотира-79” - С. Тошпўлатов, Ш. Каримов  

“Ёзёвон-Л” - М. Қосимов, Д. Саидов, У. Олимов

“Локомотив-БФК” - Н. Сидабуллаев, О. Хакимов, Ш. Мўминов, Д. Бахромов, Д. Қодиров

“Норин” -Д. Искандаров

“Цементчи” - С. Сотиволдиев, Ш. Аббасов, О. Махмудов

“Машъал-2” - Х. Олимжанов, Т. Абдурахманов, Ш. Убайдуллаев

“УзДонгЖу” - У. Исмоналиев, А. Махмудов

“Нурафшон” - Б. Жўраев

“Истиқлол” - Бойқўзиев, Х. Холиқов, А. Мадалиев, М, Фозилов

“Андижон” - Б. Қосимов, К. Мухамеджанов, Ф. Шотурсунов


17-турда қуйидаги жамоалар тўқнаш келишади

“Истиқлол” – “НБУ-Осиё”

“Андижон” – “Янгиер”

“Насаф-2” – “Зомин”

“Сурхон” – Ғаллаорол”

“Орол” – “Хотира-79”

“Хоразм” – “Локомотив-БФК”

“Норин” – “Цементчи”

“Ёзёвон-Л” – Уз-Донг-Жу

“Нурафшон” – “Машъал-2”


Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика