RU

Последние новости

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг) Новости

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг)

Айни вақтда футбол учрашувлари, ички чемпионат баҳслари маълум фурсатга тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Сиз азизларни зериктириб қўймаслигимиз учун 2015 йил Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларини ёдга оламиз.

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Қуръа натижаларига кўра КХДР, Хитой, Саудия Арабистони билан "B" гуруҳдан жой эгаллаган эди. Биринчи беллашув Сидней шаҳрида КХДР терма жамоасига қарши ўтказилганди. Демак, бугун биринчи тур тафсилотларини яна бир бор эслаймиз ва батафсил тўхталиб ўтамиз.

Шу куни об-ҳаво ўта ноқулай келганига қарамасдан ўйин муросасиз ва кескин руҳда давом эттирилган. Хавфли вазиятлар нисбатан бизникиларда кўпроқ юзага келганига қарамасдан тўп дарвозага киришни истамади. Аниқроғи, кучли ёмғир тўп билан эркин ҳаракат қилишга имкон бермаган. Баҳснинг 63-дақиқасида Сервер Жепаров қанотдан тўпни юқорилатиб ёш ҳужумчи, турнирда дебютини нишонлаётган Игорь Сергеевга узатади, у еса Ри Мён Гук қўриқлаётган дарвозанинг пастки бурчагини боши билан чиройли тарзда ишғол қилади. Ҳакам ҳуштаги янграшига бир неча сониялар қолганида рақиблар бурчак зарбасидан мувозанатни тиклашга жуда яқин келади. Бироқ, тажрибали посбон Игнатий Нестеров маҳоратини кўрсатиб жамоамизни голдан сақлаб қолади.


Ўзбекистон – КХДР 1:0
10.01.2015. Сидней, "Австралия" стадиони. 12078 томошабин
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Гол: Игорь Сергеев, 63
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Акмал Шораҳмедов, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов (Жамшид Искандеров, 90), Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов (Сардор Рашидов, 72), Игор Сергеев (Баҳодир Насимов, 89).

Қуйида ушбу ўйинни тўлиқ ҳолда томоша қилинг:

TAS-IX ҳудудида

1-тайм

 


2-тайм

 

 


Видеони телеграмдаги каналимизда кўчириб олиб, томоша қилиш ҳам мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика