RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Бир ўйин тарихи. Абрамовнинг илк соврини. Бора Милутинович Олмалиққа нега келганди? Новости

Бир ўйин тарихи. Абрамовнинг илк соврини. Бора Милутинович Олмалиққа нега келганди?

Ўзбекистон кубоги финалларини ёдга олишда давом этамиз.

2014 йилги Ўзбекистон кубоги финалида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари соврин учун беллашишган. 

Биласиз, одатда финаллар, марказий ва ҳал қилувчи учрашувлар пойтахтда ўтказиларди. Лекин, бу сафар ПФЛ ўзининг анъанасидан воз кечган ҳолда мамлакат кубоги финали мезбонлигини Олмалиқ шаҳрига ишониб топширади. Умумий ҳисобда АГМК жамоасининг уй стадиони шу йили иккинчи бор катта учрашувни ўзида қабул қилаётганди. Бириниси май ойида Уммонга қарши ўртоқлик ўйини эди. Якуний ҳал қилувчи паллагача “Бунёдкор” “Насаф”ни, “Локо” эса “шерлар”ни турнирдан чиқариб юборгани эътиборга моликдир. Мутасаддилар финални бошқариш учун одатдагидек Равшан Эрматовни эмас, балки четдан яъни кореялик таниқли ҳакам Ким Донг Жинни таклиф қилишади.



Баҳснинг аҳамияти ниҳоятда юқори саналарди. Боиси, “Локомотив” чемпионлик йўлида “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйган, “Бунёдкор” эса тарихидаги энг ёмон кўрсатгич тўртинчи ўринга тушиб совриндорлар қаторидан жой ололмаганди. Шунинг учун иккала жамоа мураббийлари бор эътиборларини финалга қаратишганди. Беллашувни кузатиш учун шу куни кўплаб мухлислар, футболимиз раҳбарлари ва таниқли шахслар ташриф буюрганди. Улар орасида сербиялик машҳур мутахассис Бора Милутинович ҳам борлиги ниманидир англатарди. Аниқ маълумот эмаску, лекин ўша пайтларда терма жамоамиз ва Миржалол Қосимовга хориждан маслаҳатчи мураббий келаётгани ҳақила хабарлар бонг урарди. Бу афтидан Милутинович деган тахминлар ҳам пайдо бўлганди. Бироқ, мураббий баҳсдан сўнг бу маълумотларни инкор қилди. Финалда фаворит ва устунлик бироз бўлсада Абрамов шогирдлари томонида эди. Иккинчи даврада бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар Гейнрих, Муллажанов, Раҳматуллаев, Шоғуломов кабилар билан кучайган “темирйўлчилар”дан раҳбарият чемпионликни кутганди. “Бунёдкор” эса Сергей Лушан келгач кўпроқ ёшларга таянадиган бўлди. Бунинг натижасида Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Забихилло Ўринбоевлар катта футболда дебют қилишди. Лекин, клубдаги айрим футболчилар ўшанда Лушаннинг ишидан ва муносабатидан норозилиги ҳақида эшитгандик.



Ички муҳит яхши эмаслиги ҳақида Олександр Пишур Украина нашрига берган интервьюсида таъкидлаганди. Мухлисларнинг умиди эса таркибдаги ягона юлдуз Сардор Рашидовдан эди. Шу куни уни рақиб сафидан икки футболчи қўриқлаб юрган, имконият бермаганди. Беллашув тенгма-тенг курашлар остида кечарди, Гейнрихни эса ҳимоячилар кўздан қочириб юбормасликга ҳаракат қиларди. Лушан таркибда ўзгаришлар қилиш мақсадида ўзининг шогирдлари Комилов, Ҳамдамов, Ўринбоевларни тушириб бурилиш ясамоқчилигини сезиш қийин эмасди. Улар Кутилганидек ўйинни кучайтира олмайдилар. Абрамов эса бу борада шошилмайди. Рақибни кучидан ва таклиф қилаётган ўйинидан келиб чиқиб иш тутади. Асосий бўлимларда иккита ўзгаришдан фойдаланган Абрамов, овертаймларда Марат Бикмаевни захира қуроли сифатида ташлайди. Айнан Бикмаев тўпга илк бор тегинишида Ҳасановга ажойиб пас узатади, Жасур дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўпни дарвозага жойлаб қўяди - 0:1. "Бунёдкор" қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади, 119-дақиқада учрашув қаҳрамони Ҳасанов

"Локомотив" ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритади, “Бунёдкор” эса учинчи бор финалда кубокни қўлдан бой беради.



Ўзбекистон кубоги-2014. Финал.
“Бунёдкор” – “Локомотив” – 0:1
12.11.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 8057 томошабин.
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).
Гол: Жасур Ҳасанов 106.
Четлатиш: Жасур Ҳасанов 119.
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов (Акром Комилов, 46), Олег Зотеев (Достонбек Ҳамдамов, 101), Анвар Ғофуров, Хайрулло Каримов, Самир Бекрич, Сато Минори, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Воҳид Шодиев (Забихилло Ўринбоев, 74).
Бош мураббий: Сергей Лушчан.
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Шавкат Муллажонов (Иброҳим Раҳимов 61), Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов), Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Лутфулла Тўраев, Алишер Шоғуломов (Марат Бикмаев 106), Александр Гейнрих.
Бош мураббий: Вадим Абрамов.





Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Учрашув фотоларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика